Ганира Пошаева (1975)

Ганира Пошаева – Ганира Аласқар қизи Пошаева (Paşayeva Qənirə Ələsgər qızı) 1975 йил 24 мартда Озарбойжоннинг Товуз туманида туғилган. Сиёсатчи, давлат ва жамоат арбоби, журналист, шоира. Озарбайжон Республикаси Миллий мажлиси депутати. “Нобел мукофотини олган аёллар”, “Тарихга номи кирган аёллар”, “Хожали фожиаси шоҳидлари тилидан”, “Сендан сўнгра”, “Турк руҳининг сўз байроғи Аҳмад Жавод” китоблари чоп этилган. Унинг озар, турк, ўзбек тилларида шеърий китоблари нашр этилган.

ОНА

Бу кеча ёта олмадим, она,
36 ёшнинг қўрқуви бор эди ичимда.
Мени 37 га оборар кечанинг саҳарида совуқ бор.
Совқотдим, она!
Бутун кеча
Сасинг келди қулоқларимга –
Ўтмишдан сасинг келарди:
“Катта қизим,
Эсли қизим,
Гапир, қизим!” – деярдинг.
Мен катта бўлдим, она.
Тарихнинг энг шавқатсиз йилларида,
ўсганман она!
Дил очдим, она,
Ҳаётнинг энг қийин йўлларида
Улғайдим, она!
Шавқатсиз бўрон бўлди,
Йиқилиб – қалқишлар бўлди…
Қоқилдим, йиқилдим, турдим,
Аммо жоним кўп оғриди,
Юрагим кўп оғриди, Она…
Сен менга бу дунёда
Хотин бўлмоқнинг,
Бундай қийин эканини,
Айтмовдинг ахир…
Оёқларда тик турмоқ,
Номус билан яшамоқ,
Ҳақиқатни сўзламак истасанг,
Хотин бўлмоқнинг бадали кўп
оғир экан, она!
Сен менга бундай демагандинг, ахир…
Ҳеч кимга кўрсатмадим кўз ёшларимни,
Ичимга оқизмоқни ўргандим, она,
Хушбахтликни ўйнамоқни…
Юрагим ҳовчимда,
Бошим истар кезмакни.
Кўролмасларни севинтирмоқ учун,
Йиқилмоқни ўргандим, она!
Ёлғон кулгуларни ўргандим ва
Кулгунинг аслини унутдим.
Хушбахтликни ўйнамоқни аъло ўтгандим ки,
Хушбахтлик аслида қандайлигин
унутдим…
Бу кеча
Овозинг келди қулоқларимга –
Менга аста таништирдинг,
Яхшиликни ҳамиша чора қилиб келишингни айтардинг.
Мана зўр 36 йил хайрининг ғалабасини кўзладим,
Зор қилиб келганди йиғладим, она!
Санинг қадамларинг бундай азобмиди ахир…
Сени тинглардим, жон она,
“Бири бордир, бири йўқ “.
Сени тинглардим, она,
Менинг нақлимда
“Бири йўқди”лар яна кўп бўлди, ахир…
Улғайдим, она,
Яна у қиз дейдилар,
Оғриқ ва кўз ёшлар билан
Улғайган хотинман…
Ёдингдами, она,
Каъбага кетардик,
Сен беркитиб дуо қилардинг.
Бирдан сендан
Кимга дуо қилдингиз деб
сўрадим,
Юзимга боқиб:
“Она бўлганда биласан” – дединг.
Мен она бўлмадим, она…
Аммо сени оз бўлса-да,
Англайвераман.
Орқадан урган дўстларни,
Қалбимни берганим севгимнинг
Ўгай боқишларини кўрганда,
Англадим, она.
Сен суяна оладиганим
Ёлғиз борлиқсан…
Севинчимни бўлишдим сен билан,
Аммо эзилмагин дея
Ғамларимни бўлишмадим, она.
Ғамларимдан узилмасин, дея,
Аслида андуҳимни бир сан кўрдинг,
Илк савдом тошга текканда,
Мени ёлғиз сен англадинг.
Мен сенда кўрдим инсонни
Қандай англамоғин
сассиз бўлганини…
Севгании манга
– Сен маним ҳеч нимамсан! –
Дегандан беш дақиқа ўтганда,
Сен менга –
Сен менинг ҳар нарсамсан! –
дегандинг.
Сен менга буни деганингда,
Мен сени эмас, унинг ҳар нарсаси
Бўлмоқ истардим.
Аммо ҳамиша шундай бўлди,
Ёнимда ҳамиша сен бўлдинг,
она…
Сенинг кўзларингда
Ғазабларнинг энг гўзали бўларди,
Кимлардир мени йиғлатганда.
Кўзларингда оловларнинг энг қайнари бўларди.
Кимлардир мени алдаганда…
Қочқинларнинг юрт ҳасратини,
Отилган гўдакларнинг кўз ёшларини
Ичимдан ўтказдим.
Толедан топмаганларни, ҳуркак боқишларини
Ичимда ҳис айладим.
Жангга юборган дўстларимнинг,
Кўзларини, орзуларини, хаёлларини
Ҳеч унутмадим, она…
Мени оғриқлар ўстирди,
Яна кучли бўлдим, она!
Ёшликнинг, ишқнинг, савдонинг доди,
оғриқларда, савашларда
ўтиб кетди.
Сўнгра севгини таниганда
У энди мендан қочарди…
37 ёшимга чиқдим, она,
Тонгқала отилган Жаннадан,
Ватан йўлида Кирнинг бошини кесган Тўмарисдан,
Искандарга адолат дарси бўлган Нишабадан,
Севги шаҳиди Лайлидан,
Яна кўп яшадим, она!
Аммо на Тўмарис бўла олдим,
На Нишаба, на Жанна,
Лайли ҳам бўла олмадим, она…
Эвазига сенинг ҳар нарсанг бўлдим,
Мани гўдаклигимга обор, она,
Сўнги хушбахтликда яшаган
одамлар дониш.
“Бири бор”лари кўп бўлсин,
37 ёшимнинг илк тонгини
Санинг нақлларингга инониб очмоқ истайман.

Дилбар Ҳайдарова таржимаси