Дамат Салмонўғли (Damət Salmanoğlu) 1958 йили Озарбайжоннинг Масалли районида туғилган. Шоир, публицист. Унинг қатор шеърий китоблари чоп этилган. Озарбайжон ёзувчилар, журналистлар уюшмаси аъзоси. Президент мукофоти соҳиби. Халқаро Расул Ризо ва Самад Беҳранди номидаги мукофотлар лауреати.
ОНАЛАР
Дунёнинг лал-инжуси,
Тош-тошидир оналар.
Боласин шод кулгуси,
Сирдошидир оналар.
Қалбингдаги севгилар,
Денгиз каби чайқалар.
Боласини соғ кўриб,
Севинчдан йиғлаб олар.
Жонингга жон келади,
Онага жон деганда.
Ҳар сафар учадурсан,
Онага бош экканда.
Оти муқаддас хотин,
Қуръоннинг “бўл” ояти.
Ҳақ йўлин энг баланди,
Тузмоқликдир ғояси.
БИР УМР ЯШАЙДИ ҚАЛБИМДА СЕВГИ
Дунёга кўз очиб келганим замон,
Ҳақнинг булоғидан сув ичиб келдим.
Яшаган умримга, шукр дунёнинг,
Айро йўлларидан боз кечиб келдим.
Аллоҳ яратган ҳар заррани севдим,
Ҳидоят чироғи ёр бўлди менга.
Ҳис этдим ғойибдан ёрдам қўлини,
Йўқликлар ҳамиша бор бўлди менга.
Ҳеч ҳам адашмадим ўз ақидамдан,
Юраги имонга тўла бўлдим мен.
Ўзимни узимдан тарк этган кундан,
Илоҳий бир ишқнинг қули бўлдим мен.
КЎРДИМ
Баҳор чоғи чаманзорда,
Бир гўзал кезганин кўрдим.
Гоҳ ўғринча боқиб менга,
Кўзларини сузган кўрдим.
Хушдир орзу-тилаклари,
Ҳайрон этиб малакларни.
Ғунчаларни, чечакларни,
Қучоғига олган кўрдим.
Кўрганда қўша холини,
Паришон этди ҳолимни.
Дилга ёқиб висолини,
Ҳасратимни узган кўрдим.
Дамат севгидан ҳастадир,
Ҳасрати даста- дастадир.
Нозини кўтармоқ истадим,
Бир сўз демай кечган кўрдим.
РУҲИМИЗ ДУНЁГА ҚЎША КЕЛИБДИР
Сен, сув сўнасидек, аъло зарифсан,
Ой ҳам кўзларингга боққани келур.
Ҳар тонгда уфқдан қуёш бўйланиб,
Нурини пойингга сочгани келур.
Қалдирғоч қаноти қалам қошларинг,
Қалбимга чизади севги нақшини.
Шу жўшқин кўнглимни олмоққа гулим,
Бир бора бош этар сузгун боқишинг.
Ўша қурганимиз висол саройи,
Йиллар ҳасратида бошга келибдир.
Узоқда бўлсак ҳам бир- биримиздан,
Руҳимиз дунёга қўша келибдир.
Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси