Али оға Воҳид Мамедқули ўғли Искандаров (Əliağa Məmmədqulu oğlu İsgəndərov) Озарбойжоннинг атоқли шоири. Озарбойжонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Ватанида “Ғазалхон” номини олган шоир. Ғазалнавис сифатида жуда кўп мумтоз шоирлар ғазалларини ўз она тилига таржима қилган.
* * *
Йўқса, эй гул, яна гулзорда ҳол айламайсан?
Ғунчанинг бағрини қон, булбулни лол айламайсан?
Қоматинг соя солган ерларга кун суртар юзин,
Уни саргаштайи – зулфин хатти ҳол айламайсан?
Қош қаролиқда юзинггп тура билмас қарши,
Магар, эй моҳ, қуёшга арзу – жамол айламайсан?
Ўзгалар маҳрам бўлиб васлингга, ўз ошиғини,
Ёндириб ҳажр ила маҳруми висол айламайсан?
Ошиғинг кўнглин синдирмоқ, гўзалим яхши эмас,
Тутар охир сани оҳим, не ҳаёл айламайсан?
Сан ки йўқдин, не билардим алами ишқ надир,
Эл ичинда мани Мажнунга мисол айламисан?
Воҳид, эҳсон сенга, тан ўқларини келтирдим,
Йиғмайсан давронга, бир шоҳи жалол айлармисан?
* * *
Бахтиёр ошиқ ўтурки, уни жонони севар,
Бенаво булбулини ўз гули- хандони севар.
Ман у зулфнинг ўзин юз бора балосин кўрдим,
Далли кўнглим яна ул зулфи – паришонни севир.
Эътибор бўлмас ўзин кўрсатган ошиқларга,
Эҳсон бўл ошиққа жононини пинҳона севар!
Асри- ҳозирки гўзалликларни кўрмас зоҳид,
Энди ҳам жаҳлини кўр, равзайи- ризвонни севар.
Севаман ман у назокатли гўзал дилбарники,
Мусиқа илмини, рассомни, ғазалхонни севар.
Пир кўнглим келур илҳомга кўраркан қайдан,
Бир нафосатли гўзал қиз, гўзал ўғлонни севар.
Воҳиднинг овчи бўлса ҳам, инсофи ҳам бор,
Ўз камонига дучор этган жайронни севар.
Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси