Эрл Берни (1904-1995)

рл Берни (Earle Birney) Калгари шаҳрида туғилган. Ёшлиги Библия ва Роберт Бернс шеърларидан маънавий озиқланиш билан ўтган. Ванкувер университетида кимё саноати муҳандислиги, инглиз адабиёти мутахассислиги бўйича ўқиган. “Давид” деб номланган илк шеърий тўплами 1942 йилда нашр қилинган. Шундан кейинги йилларда жами 20 дан ортиқ тўпламлари ёруғ дунё юзини кўрган. Унинг асарлари Канада университетлари ўқув дастурларига ҳам киритилган.

АСЛ КАНАДАЛИКЛАР

Йилнинг хоҳлаган мавсумида – тоза ҳавода,
норози бўлишмас ҳаётдан,
камгап, бироқ кўнгиллари оқ.
тирбанд бўлса-да, ҳаммага топилади жой,
гуллар, дарахтлар орасида эркиндир улар
қўнғиз ғўнғиллайди, чигиртка ўйнар.
Жуда сахий улар
ўғри, қароқчи, зўравони йўқ,
навбатга туришар
ўрнидан жилмай.
ҳаммага беради ўзи ҳақда маълумот: –
исми, ёши, ҳарбий хизмати, севган ака-синглиси,
абадиятнинг шакли ҳақида
айтилгувчи
сўз, таскин ҳаққи
ҳозир улар бари
ернинг остида.

Гўзал Бегим таржимаси