Майкл Ондатже (1943)

Майкл Ондатже (Michael Ondaatje) — шоир, адиб, режиссёр, фотограф. Шриланкада туғилиб, Англияда вояга етган, 19 ёшидан бошлаб Канадада яшайди. 1971 йилда “Билли Кид асарларнинг тўплами” номли шеърий китоби Канада Генерал-губернатори мукофотига сазовор бўлган. “Инглиз пациенти” номли романи 1992 йил экранлаштирилиб, биратўла 9 та номинацияда Оскар мукофотини эгаллаган.

БОРАЛЕСГАМУВАЛИК АЁЛ

Дарё ўртасида нилуфар терар
лойқаланган сувда, терисида куйинди чанги

чўмилишни мадҳ этар тинмай
қўли ва билаги
қандай гўзал кулади аёл, эри кўрсайди
қисқичбақа чирмашар оёқларига

баданида қат-қат чизиқлар
мана қандай нур сочар чирой

кун қиёмигача тип-тиниқ
тўпиғида зийнатли занжир

баданида қат-қат чизиқлар
мана қандай нур сочар чирой

кун қиёмигача тип-тиниқ
тўпиғида зийнатли занжир

Гўзал Бегим таржимаси