Дорис Карева (Doris Kareva; 28 ноябрь 1958, Таллин) — эстон шоираси ва журналисти.
* * *
Денгиз ёқасидаги уй
эсига олади ҳар доим
қирғоқда тўхтаган қайиқлигини.
Вақт ва борлиқни оралаб,
охири йўқ уммон томонга
жўнаб кетади қайиқ.
Унинг атрофида оқар юлдузлар,
ичида ичикар ўчоқ,
ҳеч ким йўқ ўтини гуриллатишга.
Ўз хўжасин соғинган қулдай
ҳа, шундай
денгиз бўйида
кулба кўз тикади ўз хўжасига.
Рус тилидан Гўзал Бегим таржимаси