Филип Мартин (1931-2005)

Филип Мартин (Philip Martin) — австралиялик академик шоир, таржимон, танқидчи ва публицист. “Флейта”, “Шамол байроғи”, “Танланган асарлар” китоблари муаллифи.

МЕРОС

Мен ижодимни мерос қолдираман…
Ўқишни ёқтирмаслар, барибир қолдираман,
Карларга қўшиқ айтгандай бўлади,
Кўрларга осмонни тасвирлагандай қолдираман.

Кўчирмакашларга қолдираман –
Фаросатлари бўлмаса, на илож.

Мунаққидларга –
Мағзава тўкишлари учун тинимсиз! –
Ярим умрим маҳсулини ярим соатда
элакдан ўтказишлари учун қолдираман…
Илоҳий умид бор, ахир: улар, эҳтимол,
Дўзах эшигида уятни англашар.

Сиёсатдонларга қолдираман – юртимни.
Улар Худо эмас,
Қурғоқчилик онида – бир пиёла сув бермаганлар.

Хотинимга ижод эмас,
Электриситгичли кўрпа қолдирдим.

Карим Баҳриев таржимаси