ҚОТИЛЛИКДАН СЎНГ
Мен қачон чалғидим,
Мен қандай илғадим?
Билмадим, лекин…
Мен сўнгги бор тозаладим шаҳарни –
Кимни олиб қолдим ўлимдан?
Мени сотмади қон,
Сотмади кўзлар.
Фақат қўрқув, фақат хавотир.
Бу – ненинг ҳосили,
Ва кимлар сўзлар?
Боғда сокин суҳбат,
Сокин хиёбон.
Ёнгинамдан ўтиб кетар
Ўтган кунларим.
Бурилишнинг туғилган куни –
Ўлимдир! Осмон,
Осмон, сени куйдирдими
Сап-сариқ ранглар…
Бу –
Ҳеч ерда айтилмас қўшиқ.
Тонгда чуғурлаган қушлар ҳам эмас.
Тўғонлар ичида қалқди чеҳралар,
Сув одамлар расмин чизибди, холос.
Чорлайди ям-яшил дарахт хаёли,
Йўлда янги-янгги уйлар қурилар.
Бошим узра учиб ўтди қора қуш,
Гўё оғир туш –
Ўлимнинг излари кўзга урилар…
Нарвонга чиқаман, кўриниб турар
Қайдадир очилар қайсидир эшик.
Қўрғошин конлар-у, кичик дарёлар
Бўйидан мен билан учди хаёллар –
Ўсди янги тоғлар, ўсди ниҳоллар.
Инглиз тилидан Ойгул Суюндиқова ва Зуҳра Асқарова таржимаcи