Абу Абдураҳмон Муҳаммад ибн Абдулазиз Нилий – Ўрта осиёлик арабнавис шоир.
1
Ўқ бўлиб учгач нигоҳи, юз ўгирдим чет томон,
Тандаги мажруҳ бу жоним зора қолгай, деб, омон.
Ишқ дер: Ундан қутулмоқ мутлақо мушкул эрур,
Қайтаролмас ўқни қалқон, бўлса гар кўзлар камон.
2
Ёримнинг нигоҳида парпираб ўйнайди нур:
Ўт — унинг яноғида, тафти бағримда эрур.
3
Бахил қурсин, маломат қилма бекор,
Бахилнинг молидан бўлма умидвор.
Қувиб мол ортидан, фазлин йўқотган
Одамнинг устидан кулмоққа йўл бор.
Ҳар балою ҳар азобга менда бор бардош-чидам,
Гарчи тошдай эзса ҳам бошимни сўнгсиз дарду ғам.
Шон-шарафлар ин қурар, албатта, кулфат устига,
Ўтда куйгандан кейин бўлгай мусаффо тилла ҳам.
Ҳусниддин Шарипов таржимаси