Генри Лонгфелло (1807-1882)

Ге́нри Уо́дсворт Лонгфе́лло (Henry Wadsworth Longfellow; 27 февраль, 1807, Портленд — 24 март, 1882, Кембриж) — америкалик ёзувчи ва таржимон. «Гайават ҳақида қўшиқлар» ва бошқа шеър, поэмалар муаллифи.

ЗАРРИН ШАФАҚ

Нақадар зарҳал осмон,
Аксидан денгиз алвон.
Ястангандир тасмадай
Қирғоқда яшил ўрмон.

Денгиз осмонга ўхшар,
Осмон денгиздай алвон.
Тасаввуримда гўё
Қоришган еру осмон.

Қоялар парқу булут,
Булутлар қоя мисол.
Ўртасида бир кема,
Еру кўкдаги тимсол.

Рус тилидан Нуруллоҳ Остон таржимаcи