Огден Нэш (1902-1971)

Огден Фредерик Нэш (Ogden Nash; 19 август, 1902, Рай, Нью-Йорк — 19 май, 1971, Балтимор, Мэриленд) — америкалик шоир.

МИКРОБ

Микроб жуда қув, айёр,
Мойил турар кир-чирга.
Исқирт бўлса кимда-ким,
Дарров олар асирга.

Микроб ҳар ерда ҳозир,
Ўз ишини билади.
Ҳайвонларга жойлашиб,
Текинхўрлик қилади.

Тумов, йўтал, бошоғриқ,
Азоб берар беморга.
Ким микробни юқтирса,
Жонни қўяр озорга.

Қўғирчоғим турдингми,
Юз-қўлингни ювдингми?
Кир-чир юргандан тулки,
Микробга бўлди кулги.

Бўлсанг тоза-озода,
Микроб сендан қочади.
Кимки ювинмай юрса,
Шунга қучоқ очади!

Рус тилидан Нуруллоҳ Остон таржимаcи