Леонард Коса – жанубий африкалик шоир. Инглиз тилида ижод қилади.
ТАРАҚҚИЁТ
Юрт тараққий этди, дейдилар,
гуллаганмиш, яшнабди ҳар ён.
Шундай бўлса, мен бечорага
узатинглар бирор парча нон.
Ишбилармон — сенга омад, бахт!
Конъюнктура! Ҳамма ёқ тўкин!
“Болаларинг нон сўрайди” деб
Жаврашингни тўхтатгин, хотин.
Ҳайқириқ бор бутун ўлкада:
«Қурилмоқда уйлар, саройлар!»
О, мен каби бечораларни
нураётган чайламиз пойлар!
Шонли юртни кутар истиқбол,
эртанги кун кутмоқда тўлиб.
Мен — кўрарман уни — албатта,
гар очликдан қолмасам ўлиб…
Карим Баҳриев таржимаси