Франсуа Сенгат-Куо (Камерун)

Франсуа Сенгат-Куо (тахаллуси Франческо Ндитсуна) 1931 Дуала шаҳрида (Камерун) туғилган. Француз тилида ижод қилади.

БИРИНЧИ ВАРОҚ

Бир қатор,
тартибли тизилган сўзлар
рангсиз, жўн, сафосиздир, аммо гоҳида улар
чақмоқ чақноғида ярқираган камалакдай сочилади,
мунчоқ бўлиб қувонч ва қайғу ипига тизилган,
шиддатли тўлқинлар оқизаётган
чиғаноқлардай очилиб кетади,
ва шеъриятга айлана бошлайди…

Карим Баҳриев таржимаси