Уйғур адиби Зиё Самадийнинг икки китобдан иборат ушбу «Йиллар сири» романи Шинжон халқининг ҳаётига бағишланган бўлиб, асарда 1931—1934 йиллардаги миллий озодлик ҳаракати тасвирланган. Муаллиф қаламга олинган мураккаб давр зиддиятлари — Хўжаниёз бошчилигидаги Қумул деҳқонларининг гоминдончиларга қарши олиб борган қаҳрамонона курашларини бадиий акс эттиришга интилади.