Китобхонлар диққатига ҳавола қилинаётган мазкур асар совет зиёлилари ҳаётига бағишланган. Романнинг асосий қаҳрамони машҳур совет ёзувчисидир.
Асар тўқимасига Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги кунларидаги воқеа ҳам сингдириб борилади. Муаллиф теран фалсафий мушохадалар орқали инсон бахти, шахс ва жамият муносабатлари, ҳар бир одам ўз “соҳилига” эришишида унинг маънавий қиёфаси асосий мезон эканлиги ҳақида фикр юритади.
Юрий Бондарев ушбу романи учун 1977 йили СССР Давлат мукофотига сазовор бўлди.