Ясунари Кавабата. Чирилдоқ билан чигиртка (ҳикоя)
Мен университетнинг ғишт девори ёқалаб бориб, мактаб биносининг қаршисидан чиқиб қолдим. Мактаб ҳовлиси энсиз тахта панжара билан ўралганди. Гуллари тўкилиб битган сакуранинг қорамтир шохлари остидаги қуриб-қовжираган ўт-ўлан орасидан чириллаган овоз эшитиларди. Мен қадамимни секинлаштириб, нафас чиқармай қулоқ сола бошладим. Сўнгра давоми…


Кавабата Ясунари (1899.11.6, Осака ш. — 1972.16.4, Дзуси) — япон ёзувчиси. Япон санъат академияси аъзоси (1953). 20-йилларда янги сенсуалистларнинг модернистик гуруҳига яқинлашган. Биринчи асари — «Идзунлик ўйинчи» (1926)да болалик хотиралари лирик ҳикоя қилинган. Кавабатанинг ўзига хос бадиий услуби шоирона ҳис-туйғулардан иборат «Қорли ўлка» (1937) қиссасида намоён бўлган. Санъат даражасига кўтарилган қадимий урф-одатлар — чой билан боғлиқ удум «Минг қанотли турна» (1951) қиссасининг асосий мавзуини ташкил этади. «Тоғлар ноласи» (1953), «Эски пойтахт» (1961) романлари ички лиризм билан суғорилган, «Уйқудаги нозанинлар» (1961) қиссаси ёлғиз қолган кекса инсон ҳаёти ҳақида. Кавабата бир қатор эсселар («Гўзалликнинг яратилиши ва мавжудлиги» ва б.) муаллифи. «Уйқудаги нозанинлар» қиссаси ўзбек тилига таржима қилинган (2001 йил, таржимон Учқун Назаров). Нобель мукофоти лауреати (1968).