Воқиф Султонли. Соғинч (ҳикоя)

Қоронғи хонада учган пашшаларнинг визиллаши эшитилди. Бироқ ҳали уқуси ўчиб кетмаганди. Шундай бўломаса, унинг наҳарида у ҳозир ҳеч нарсани эшитмаслиги керак эди. Қлронғиликда ҳеч нарса эшитилмаслиги керак – унинг тасаввурида ҳаётнинг, табиатнинг мантиғи шу эди. Шу пайт эшик очилиб, кимнингдир кирганини пайқади, шу билан бирга хонага оқиб кирган совуқ ҳаво оқимини ҳам ҳис этди. Хонада эски палос устида ишқаланаётган супургининг товуши эшитилди. Кейин гшарса қандай келган бўлса, шундай чиқиб кетди.
Ўтгант куни кўрган тушниниг сеҳри ҳамон уни тутиб турарди. Тушиди эри юмшоқ қор ичида яланғоч ётганича, уни ёнига чақираётганмиш.
– Кел буёққа, киймларингни еч, – дермиш у. – ёнимда ёт. Бу ер салқингина. Нарёғда иссиқда нафасим қайтиб кетди.
Совуқдапн тишларини тараклатиб, оёқларини бирини қўйиб бирини олармиш. Шунда эри унинг қоқсуяк билагидан тутиб, ўзига тортмоқчи бўлибди. Ҳар қанча уринмасин унинг чангалидан қутутлолмасмиш.
– Қўйворинг, – дермиш. – қўйворинг қўлларимни, сизга иссиқроқ кийим олиб келай, ҳаво совуқ-ку?
–Келмайсан, – дермиш. – биламан, кетсанг, қайтиб келмайсан. Мен сени биламан-ку?
У ҳар қанча ялиниб-ёлворса-да, омбирдек маҳкам бармоқлардан ўзини қутқаза олмасмиш. Ўзини юлқиб тортгани сари, темир панчалар билагига чуқурроқ кириб борармиш. Бирдан… чап қўли узилиб, эрининг бармоқлари орасида қолибди. Айланиб-айланиб, оппоқ қор ичига йиқилиб тушибди. Ҳушини йўқотиб, ўнг қўлига таянганча ўрниждан турибди.
Бирдан бу дунёни қоплаган қор дарёси эриб оқишни бошлабди ва у эрини ҳам оқизиб кетибди. Шовуллаганча оқиб кетган қор седининг ортидан яшил бир дунё кўзга ташланибди. Қичиқрганча, оқсоқланганча, қор селдининг ортидан югурибди.
–Қўлимни қайтаринг, – еб бюақирибди. – Ахир мен қўлсиз нима қиламан?
Кўзларини очиб, қоронғида ё ер-бу ерни кўздан кечирди. Устидан сурилиб ерга тушган кўрпани олмоқчи бўлди, қўлидан келмади. Худди ғоч парчасидек ёнига оилиб турган чап қўлини пайпаслаб кўрди.
«–Фалаж?!..».
Бирдан кўз олди қоронғилашиб кетди.
Юқорида ётолмасди, хасталаниб кўрпага михланганда, ўрнини пастга кўчиришди. Бв ерда на болаларнинг шовқини, на келиб-кетувчиларнинг савол-сўроғи бор. Яна бу ерни тўшамаси тупроқдлан бўлгани учун ҳам маъқул кўрганди. Умрининг катта қисми ана шундай тупрқо уйда ўтганди. Энди ўғлининг тахтадан пол қилинган уйига кўниколмасди.
Куннинг қайси пайти эканини билолмади. Агар ўрнидан туролганида эди, сапчиб туриб, эшикни очар, ташқарига назар соларди. Фақат… боягина эшикнинг очилиб-ёпилгани, ичкарига ёғийдек ёпирилиб кирган свуқ изғирин эсига тушди. Демак, кундз экан. Ҳаво ҳам очиқ. Кун ойдн бўла, ухоамаслик керак. Акс ҳолдла, узун кечаларда тонг оттириши қийин кечади. Қоронғм хонада кечани кундуздан ажратолмаса-да, кундузларни бироз бўлса-да, кеч қилдса бўлади: аммо кечани уйқусиз ўтказиш азоб эди. Бу жуда машаққат эди. Шунинг учун ҳам имкон қалар уйқусини қўриб, кечгача бедор ўтириўга ҳаракат қиларди.
Чивинлар бояги чарчарувчи овозлари билан визиллаганча учишарди. Унинг назарида қоронғи хонада йиғма каравотда эмас, дунёнинг бир четида, тубсиз жарлик қирғоғида ётгандек, агар жойидан сал қимирласа, сексизх бўшлиққа равона бўладигандек эди. Назарида ана шу бўшлиқ дунёнинг, ҳаётнинг чегараси эди, инсон вақти-соати етиб, ана шу чегарадан ошиб ўтади ва ана шу бўшлиққа ғарқ бўлади.
Ичини хасталик қовураётган бўлса-да, эътибор бермас, умрининг бу палласида ҳар қандай дард табиий эканини яхши тушунарди. Оғриқлар пасайганида, уни уйқу элтарди. Яна уйғонгар, яна уйқуга чўмарди. Уйқу билан тушунчаларини бир-биридан ажратолмасди баъзан. Унинг назарида ҳамма нарса кеча ё ўтган куни рўй берганди. Ахир яқин-яқингача боа эди, ёш эди, севиб-севилганди. Орадан ўтган йиллар кўзга кўринмас, қулоққа чалинмади, умр шу қадар тез ўтиб кетганини идрок этолмасди.
Боғнинг этагидан сокин ва овозсиз дарё оқиб ўтарди. Кундузги шовқин сурон сабабли дарёнинг шовуллаши эшитилмасди. Фақат кечалари сувнинг шақирашини аниқ эшитиб ётарди. Ўша пайтларда ўрнидан туриб, боғнинг этагига, дарё соҳилига боргиси келарди. Аммо мадорсизлик сабабли ўрнидан қимирлолмас, шу тариқа дарёнинг сирли қўшиқлари сассиз янграганча, зулматнинг хотирасидан ўтиб кетаверарди.
Иштаҳаси йўқолган. Бироқ, одам бу ёшда ўзи истамаса ҳам барибир ейиши керак. Тирик қолиши, яшаши учун. Лекин егиси келмайди. Анчадан бери дорилари ҳам тугаган. Бу ҳақда ўғлига айтолмайди. Ахир ишли одам, керакли дорини топиши учун иш-кучини ташлаб, шаҳарни излаши керак бўлади. Дорисиз ҳам бўлмайди-да! Балки, ўғлининг ўзи “она, дорингиз етарлими?” деб сўраб қолар, деган илинжда эди. Аммо ўғлидан садоқ чиқмаяпти.
Эшик очилганда, уйқу ва уйғоқлик орасида эди. Кўзини очмаса-да, ўғли эканини биларди. Чунки, ҳар доим айнан шу пайтларда унинг ёнига келарди. Келиб ўтирар, косовга айланган қўлларини ҳовучига олар, тил учида нимадир пичирлар, ниманидир сўрар, саволларига жавоб қайтарарди. Билади – унинг прастки қаватида ётишидан ўғли норози. Ҳатто бир гал оғирлашиб қолганида, ўғли уни каравоти билан тепага олиб чиққанини яхши эслайди. Ўғлини тушунади. У ҳам ўзича ҳақ, аммо имкони етмайди.
Ўғли билан келини гоҳида гаплашиб қолишади, пастда уларнинг гап-сўзи эшитилиб туради. Орадаларида совуқчилик тушганидан ҳам хабари бор. Ўғлининг шашти пасайиб қолганидан ҳам. Аммо ҳаммасини билиб билмасликка олади. Ахир оила пойдеворига дарз кетмаслиги керак.
Уйқу босгани учун ўғлининг қачон келиб-кетганини билолмай қолди. Кўзларини юмиши билан худди Азроилнинг овозини эшитгандек бўлади. Ана у, тупроқ тўшаманинг устида чордона ўтирганча, узун киприкларини пирпиратиб, унга қараяпти. Кўзларини очиши билан Азрил ҳам ғоиб бўлади. То тонг отгунича бўлари бўлади. Дақиқалар, сониялар худди юкли карвон мисол имиллайди. Тонг отгунини хўроз қичқиришидан, сигирларнинг мўърашидан билади. Шунда ўзини бироз хотиржам ҳис этади. Тун бўйи Азроил билан олишиб чарчаган вужуди уйқу таслим бўлади. Қоронғи хонада бир ухлаб, бир уйғониб, пешингача ётади.
Ўтган ҳафтада ойпарчадек чақалоқ набирасига кўз тегди – икки кун ичида йиғлаб-йиғлаб, омонатини топширди. Тўшакда ётган оғир беморнинг бадалига нечта соғ инсонлар жон таслим қилади” дейишади. Ўша ҳодисадан кейин ўғлидан бошқа биров унинг ҳолини сўрамай қўйди. Ўғли ҳам истаса хабар олади, истамаса йўқ.
Ташқарида шамол увиллайди. Шамол қаршисида иккиқат букилган яланғоч новдаларнинг илтижолари эшитилади. Печкани қачон ёқишдаи – билмайди. Лекин ҳозир жуда солвуқ, суяклари қақшаяпти, қўйиб берса, суриниб, ёниб турган ўчоқнинг ичига кириб олгиси келади. Ташқарида эсаётган совуқ шамол худи унинг ички органларини тўғраётгандек бўлади. Унинг назарида ичига чўкиб қолган совуқликни ҳечс нарса билан чиқариб бўлмайди.
Кенчга яқин анча енгиллаша бошлади. Туриб ётоқхонасига кирди. Уйқунинг акс-садоси қулоғи остидан кетмасди. Овоз уни сеҳр каби, тилсим каби ёруққа бошларди. Овоз қуловлари акс-садо бера-бера узоқлашаркан, юраги бу овоз билан қўшилиб олисларга кетишни истарди. Овоз илгарилаб борар, уни ҳам ортидан судраб бориш учун ортаг қайтар, яна илгариларди. Ҳар қанча уринмасин, овознинг сеҳридан, тилсимидан хабар тополмади.
Бирдан ўзини худди онадан туғилгандек ҳис этди. Каравотнинг панжарасини ушлаб ўрнидан турди. Бу бир йил ичида илк бор оёққа туриши эди.
Эшикни итариб ташқари чиқди. Уфқда эриётган қуёшнинг совуқ шафақлари кўзларини қамаштирди. Ҳовлида ҳеч ким кўринмасди. Фақат юқори қаватдан ўғли ва келинининг овози эшитилади. Нима ҳақдадир баҳслашишмоқда.
Ташқарига чиқиб дунёнинг кенглигига қарагиси келди. Лекин оёқлари уни уйнинг қаншаридаги қайроғоч томон бошлади. Дарахт тагидаги харсанг устига ўтириб, унинг ғадир-будур танасига суянди. Унинг ўлим тўшагидан турғизиб, ташқарига чорлаган овоз ҳам шу қайроғочнинг бағридан келарди.
Қишнинг қаҳратонида қайроғоқнинг япроқ ёзган новдаларига қаради. Умрида қишнинг бу пайтда барг ёзган қайроғони илк бор кўриб туриши эди. Қайроғоч ичидан келаётган очиқ-ойдин овоз унинг руҳига, борлиғига уйқу сингари ёйилар, бу овоз дарахтнинг ўзагидан, қобиғидан не-не азоблари билан чиқиб келаётганини ўз ужудида ҳис этмоқда эди.
Бошини кўтариб, яна бутоқларга қаради. Кўзларига ишонмади. Қайроғочнинг яшил япроқлари секин аста бандидан узилиб, тупроқ устига тўкилмоқда эди.

1985, Боку

Озарбойжончадан Рустам Жабборов таржимаси