Владимир Короленко. Хўрланган болалар (қисса)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Короленко Владимир Галактионович [1853.15(27).7, Житомир – 1921.25.12, Полтава] — рус ёзувчиси, публицист, жамоат арбоби. Петербург (1900—02) ва Россия (1918) Фанлар Академияси фахрий аъзоси.
Илк ҳикояси — «Изловчи ҳаётидан лавҳалар» (1879). «Мафтункор» (1880), «Фёдор» (1885), «Кўр музикачи» (1886), «Черкас» (1888), «От довон» (1892), «Гўнг» (1895), «Шуълалар» (1901) сингари ҳикоя ва қиссаларида зулм, зўравонликка қарши чиққан, истибдод ва туҳмат қурбони бўлган мазлумлар қисмати акс этган.
«Замондошим тарихи» (1922) автобиографик асари ва бошқа асарларида демократия ва гуманизм ғоялари илгари сурилган. 1920 йили Луначарскийга ёзган мактубларида [«Новый мир» («Янги дунё») жур., 1988 й. №10, Москва] Россиядаги инқилоб истиқболига ишонмаслигини баён этган ва фуқаролар урушида большевикларнинг бебошликлари ҳақида ғазаб билан ёзиб, судсиз отишлар ва болаларнинг ўлдирилишига қарши чиққан. Асарлари жаҳондаги кўпгина тилларга, жумладан, ўзбек тилига ҳам таржима қилинган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.