Уильям Фолкнер. Алвон япроқлар (ҳикоя)

I Иккала ҳинду экинзордан унинг нариги чеккасига, қабилага тегишли қуллар яшайдиган ерга ўтишди. Бу ерда хом ғиштдан қурилган икки қатор кулбалар жойлашганди; улар ҳаммаси оҳак билан яхшилаб оқартирилганди. Ўртадан торгина кўча тушган бўлиб, яланг оёқларнинг изларига тўла эди. Болаларнинг бир давоми…

Уильям Фолкнер. Қоронғи тушганда (ҳикоя)

I Энди Жефферсонда душанба ҳафтанинг бошқа кунларидан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди. Кўчаларга тош ётқизилган, телефон ҳамда электр компаниялари кундан-кунга соя-салқин дарахтлар – эманлар, акаслар, заранглар, қайрағочларни таг-тубидан қирқиб – ўрнига тўлғин, шаффоф, туссиз узум бошлари осилган темир устунлар ўрнатишади; давоми…

Уильям Фолкнер. Ўт қўювчи (ҳикоя)

Суд иши кўрилаётган хонада пишлоқ ҳиди анқирди. Одамлар лиқ тўла хонанинг бурчагидаги тўнтариб қўйилган кичикроқ бочка устида ғужанак бўлиб ўтирган боланинг димоғига пишлоқ ва яна алланарсаларнинг ҳиди уриларди; ўтирган жойидан у япасқи, думалоқ, дўмпайган тунука идишлар қатор қилиб терилган токчаларни давоми…

Уильям Фолкнер. Нобель мукофотини топшириш маросимида сўзланган нутқ

Тушуниб турибман: мукофот менга эмас, асарларимга — шу пайтгача мавжуд бўлмаган, инсон қалбига таяниб, пешана тери ва қалб тўлғоқлари билан яратилган, шон-шуҳратни ҳам, манфаатни ҳам кўзламаган ишларимга берилаяпти. Шунинг учун мукофотни ишончли вакил сифатида қабул қиламан. Унинг пул қисмини бу давоми…

Уильям Фолкнер. Эмили учун атиргул (ҳикоя)

Мисс Эмили Грирсон ўлганда, уни кўмиш учун бутун шаҳар йиғилди: эркаклар қулаган маъбудга эъзоз-икром юзасидан, хотинлар эса камида ўн йил инсон қадами етмаган хонадонни ўз кўзлари билан кўргани ичлари ошиқиб келдилар, чиндан ҳам бу эшикка ҳам боғбон, ҳам ошпаз бўлган давоми…

Уильям Фолкнер. Қора мусиқа (ҳикоя)

I Бу қисматнинг арзандаси, худо сийлаган банда Уилфред Мижлстоннинг бошдан кечирганлари. Бир парчагина эту суякдан иборат бўлган бу шўринг қурғур доим соатлар ва қўнғироқларнинг қисталанг забтида яшар, эллик олти йилдан бери кўримсиз тош кўчалардан қатнагани қатнаган, увоқ ва бечораҳол, дилдираган давоми…

Уильям Фолкнер. Каркассон (ҳикоя)

Мен оқ саман от устидаман, унинг кўзлари худди яшиннинг зангори чақинлари каби, ёллари эса – худди ўрлаган аланга тилларидай, у тепалик узра юксакка сакраб, тасирлаб чопади ва уфқлар оша сарбаланд кўклар сари кўтарилади. Унинг суяк лоши жимгина ётади. Балки у давоми…

Уильям Фолкнер. Қуёш заволи (ҳикоя)

1 Энди Жефферсонда душанба куни ҳафтанинг бошқа кунларидан зиғирча ҳам фарқ қилмайди. Чунки шаҳарга сон кириб қолди — кўчаларга тош ётқизилган; телефон ва электр компаниялари эман, акас, қайрағоч каби серсоя дарахтларни кесиб, ўрнига ғуж чироқли темир устунлар ўрнатяпти. Шаҳарда кир давоми…


Мақолалар мундарижаси