Сомерсет Моэм. Мэйбл хоним (ҳикоя)

Шарқ мамлакатлари бўйлаб қилган саёҳатларим асносида бир гал Бирмада ҳам бўлгандим. Ўшанда мен Мандалай томонга сузиб кетаётган улкан кемага чиқиб, кема кечқурун қайсидир бир мўъжазгина қишлоқ яқинида тунни ўтказиш учун лангар ташлаганида, беихтиёр, ана шу қишлоқчада бирор фурсат қолишни истаб давоми…

Сомерсет Моэм. Тайпан (ҳикоя)

Унинг нақадар эътиборли ва нуфузли шахс эканлиги ҳаммадан ҳам кўра ўзига яхши аён эди. Бинобарин, у кимсан – Англияга қарашли  қудратли фирманинг бутун Хитойдаги энг йирик шохобчасида биринчи раҳбар эди. Қолаверса, бу каби обрў ва мансаб пиллапояларига фақат ва фақат давоми…

Сомерсет Моэм. Омади чопган мусаввир (ҳикоя)

Чарли Бартл ўз турмуш тарзида гоҳида рўй бериб турадиган оғир вазиятлардан  ҳам  енгилгина, уларни юрагига яқин олмасдан чиқиб кета оларди. Зеро, Парижнинг мусаффо осмони ложувард тусга кириб, сарин шабадаларнинг ифори янги мусаллас ҳидини эслатадиган кунларда Чарлининг Рю Бред кўчасидаги болохонали давоми…

Сомерсет Моэм. Сарҳисоб (эссе)

I Бу китоб – таржимаи ҳол ҳам, ёднома ҳам эмас. Ҳаётда нимаики бошимдан ўтган эса, ёзган асарларимда фойдаланганман. Бир пайтлар аллақайбир кечинмаларим туртки бериб, улардан бадиий асар яратиш учун воқеалар, иштирокчилар ўйлаб топардим, кўпинча ўзимга яқин ёки жилла қурса таниш давоми…

Сомерсет Моэм. Ниначи ва чумоли (ҳикоя)

Болалигимда мени Ла Фантен масалларини ёд олишга мажбур этишар, унинг маъно-мағзини обдан уқтиришарди. Масаллардан бири ниначи ва чумоли ҳақида бўлиб, ундаги “Меҳнат қилсанг, етасан муродга, Ялқов бўлсанг, қоласан уятга”, деган хулоса гўдак ақллар учун кони фойда эди. Бу ажойиб масалда давоми…

Сомерсет Моэм. Умрим дафтаридан

ЕТМИШ ЁШИМДА Кеча менинг ёшим етмишга тўлди. Гарчи бунда бирор-бир мантиқ кўринмаса-да, ҳаётимизнинг ҳар бир янги ўн йиллигига қадамни-ҳаммамиз ҳам, табиий равишда, умримизнинг ўта муҳим воқеаси, деб ҳисоблаймиз. Ўттиз ёшга тўлганимда акам менга:”Сен энди ёш бола эмассан, эркаклар қаторига қўшилдинг. давоми…

Сомерсет Моэм. Малла (ҳикоя)

Кема капитани қўлини шимининг чўнтагига тиқди ва семизлигию шалварининг чўнтаги олд томондалиги сабабли бир амаллаб кумуш соатини чиқарди. У аввал соатга, кейин ботаётган қуёшга қаради. Штур- валдаги канак унга кўз қирини ташлади, лекин ҳеч нима демади. Капитан ўзлари яқинлашиб бораётган давоми…

Сомерсет Моэм. Ёмғир (ҳикоя)

Вақт алламаҳал бўлиб қолган, эртага тонгда қирғоқ кўзга ташланиши керак эди. Доктор Макфейл трубкасини ёндириб, панжарага суянганча кўкдан Жанубий Хоч юлдузлар туркумини қидира бошлади. Жанггоҳда ўтган икки йил ва жуда узоқ битган ярадан сўнг у ҳеч бўлмаса йил-ўн икки ой давоми…

Сомерсет Моэм. Чумоли билан чигиртка (ҳикоя)

Сиз чумоли билан чигиртка ҳақидаги ҳикояни эшитганмисиз? Мен болалигимда мактабда шуни ўрганишга мажбур бўлганман. Бу оддийгина ҳикоя бўлиб, ёш ўқувчиларга ибрат бўлиши керак эди. Ҳикоя меҳнатсеварлик ғоясини тарғиб қиларди. Унга кўра кимки меҳнаткаш бўлса, муваффақиятга эришиши мумкин-у, кимки меҳнат қилмаса, давоми…


Мақолалар мундарижаси