Сэмюэл Беккет. Годони кутиш (пьеса)
ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР: Э с т р а г о н. В л а д и м и р. П о ц ц о. Л а к и. Б о л а к а й. БИРИНЧИ САҲНА Ёлғизоёқ тупроқ йўл. Йўл давоми…
Машҳур драматург, ёзувчи ва шоир Сэмюэл Баркли Беккет (Samuel Barclay Beckett) 1906 йил 13 апрелда Ирландияда дунёга келди. Инглиз ва француз тилларида ижод қилган Беккет адабиётдаги модернизм ҳодисасининг асосчиларидан, шунингдек, абсурд театрининг тамал тошини қўйган драматурглардан бири саналади. Жумладан, унинг “Годони кутиш” пьесаси ХХ аср дунё драматургиясининг энг ноёб намунаси сифатида жаҳонда машҳурдир. Адабиётдаги ўзига хос изланишлари, бетакрор асарлари ва уларда инсон руҳиятининг ҳали ифода этилмаган қирралари акс этгани учун адиб 1969 йили Нобель мукофотига лойиқ кўрилди.
С.Беккетдан “Мёрфи” (1938), “Малон вафот қилди” (1951), “Исмсиз” (1953), “Худди бордек” (1961), “Ҳамсуҳбат” (1979) каби насрий асарлар, “Годони кутиш” (1952), “Унсиз ҳаракат 1” ва “Унсиз ҳаракат 2” (1956), “Ўйиннинг охири” (1957), “Бахтиёр кунлар” (1960), “Келди ва кетди” (1965), “Мен эмас” (1972) сингари пьесалар ҳамда шеърлар мерос қолди.
Сэмюэл Беккет 1989 йил 22 декабрда ҳаётдан кўз юмди.
ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР: Э с т р а г о н. В л а д и м и р. П о ц ц о. Л а к и. Б о л а к а й. БИРИНЧИ САҲНА Ёлғизоёқ тупроқ йўл. Йўл давоми…