Михаил Салтиков-Шчедрин. Жаноб Головлёвлар (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Салтиков Михаил Евграфович, Салтиков-Шчедрин (асл фамилияси Салтиков; тахаллуси — Н.Шчедрин) [1826.15(27).1, — Спас-Угол қишлоги, Калязин тумани 1889.28.4 (10.5), Петербург] — рус ёзувчиси. Москвадаги Дворянлар институтида (1836—38) ва Александр (собиқ Царское село) лицейида (1838—44) таълим олган. Дастлаб шеърлар ёзган. «Лира» шеъри (1841) Пушкин ва Державинга бағишланган. 15 шеъри бизгача етиб келган. «Зиддиятлар» (1847), «Чалкаш иш» (1848) асарлари натуралистик характерда бўлиб, чуқур ижтимоий масалалар акс эттирилган. Асар хукмрон доиралар ғазабини қўзғатган. 1848 йил апрелда қамоққа олиниб, Вяткага сургун қилинган. 1855 йил сургундан қайтгач, «Губерня очерклари»ни (1856—57) ёзган. Салтиков-Шчедрин ижодий фаолиятини давлат ишлари билан бирга олиб борган. 1856—58 йилларда Ички ишлар вазирлигининг алоҳида топшириғи билан чиновник бўлиб хизмат қилган, деҳқонлар реформасини тайёрлашда қатнашган. 1858—62 йилларда Рязань ва Тверь губерняларининг вице-губернатори. Истеъфога чиққач, «Современник» журналида ишлаган (1862). Некрасов вафотидан сўнг (1877) С. «Отечественные записки» журналига раҳбарлик қилган. Кўпгина очерк ва сценарийлари «Кичик ҳикоялар» ва «Насрдаги ҳажвия» (1863) китобига киритилган. «Пазухиннинг ўлими», «Насрдаги ҳажвия» пьесаларида подшо амалдорлари танқид қилинган. «Жаноб Головлёвлар» (1875—80), «Монрепо бошпанаси» (1878—79), «Йил бўйи» (1879—80), «Ҳаёт икир-чикирлари» (1886—87), «Эртаклар» (1882—86) ва бошқа асарларида реформадан сўнгги Россия ҳаётидаги ижтимоий қарама-қаршиликлар акс этган. «Бир шаҳар тарихи» (1869—70), «Жаноб тошкентликлар» (1869—72) асарлари ҳам бор. Тугалланмай қолган «Унутилган гаплар» китоби муҳим ҳаётий масалаларга бағишланган. Ҳаётни идрок этиш, чуқур билиш ва халққа бўлган меҳрли муносабат адибни муросасиз, ўткир сатирик даражасига кўтарган. Салтиков-Шчедриннинг сатираси подшо Россиясининг бюрократ аппаратини танқид қилишга қаратилган. У ўз асарларида кишилардаги бюрократизм ва оппортунизмни, сотқинлик, мансабпарастликни қаттиқ танқид қилган. Асарлари рус танқидий реализмининг ёрқин намуналаридир. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.