Истеъдодли қирғиз ёзувчиси Мар Бойжиевнинг қисса ва ҳикояларида ажиб бир сеҳр бор. Бу сеҳр адиб асарларининг ҳаётийлигида, самимийлигида, нозик бир юмор билан суғорилганидадир.
М. Бойжиев ўз қаҳрамонларини ҳаётнинг равон, текис йўлларидан олиб юрмайди, аксинча, уларни мушкул шароитларда, турли хил ситуацияларда тасвирлашни ёқтиради. Натижада ёзувчи асарларининг реалистик руҳи янада кучайиб, ўқувчи қалбида акс садо беради.