Ҳайнрих Бёлл. Кўприк (ҳикоя)

Сизга айтиб бермоқчи бўлган ҳикоям, аслида, ҳеч қандай мазмунга эга эмас. Эҳтимол уни ҳикоя ҳам деб бўлмас, шундай бўлса-да уни сизларга айтиб беришни лозим деб топдим. Бундан ўн йил муқаддам унинг ибтидоси деб аташ мумкин бўлган ҳодиса юз берганди, айни давоми…

Ҳайнрих Бёлл. Мен оддий немисман (Нобель маърузаси)

Қирол ҳазрати олийлари, хонимлар ва жаноблар! Германияга ташрифингиз давомида биз униб-ўсган, яшаётган фонийлик қатламларига маърифатли нигоҳ ташлашга мушарраф бўлдингиз. Бу замин ҳаловат нелигин сира билмади. Рейн бўйидаги кўпларнинг орзуманди бўлмиш бу замин не-не ҳукмдорларни кўрмади, қанчадан-қанча — мустамлакачилик, маҳаллий, ҳудудий, давоми…

Ҳайнрих Бёлл. Менинг ғамгин юзим (ҳикоя)

Портда турволиб, чағалайларни кузатаётганимда менинг ғамгин юзим шу мавзеда навбатчилик қилаётган миршабнинг эътиборига тушибди. Қушларга маҳлиё бўлиб қолибман. Улар озуқа илинжида гоҳ осмонга ўқдек сапчиб, гоҳ пастга тошдек шувиллаб тушаркан, ҳаракатлари бекор кетарди. Порт бўм-бўш, қорамой тўкилиб, юпқа, яшил парда давоми…

Ҳайнрих Бёлл. Нон таъми (ҳикоя)

Ертўладан ачимсиқ, бадбин ҳид келарди, у ёпишқоқ зинадан саримтир қоронғулик қаърида тимирскиланиб ўзига йўл мўлжаллаб, секин-аста пастга тушди. Қаердандир чакка оқаётир, чамаси ёки том тешилган ёки сув қувури дарз кетган. Чанг ва ахлат чиқиндилари сувга аралашиб зина поғоналари худди аквариум давоми…

Ҳайнрих Бёлл. Чақирилмаган меҳмонлар (ҳикоя)

Умуман олиб қараганда, жониворларга қарши эмасман, аксинча: уларга муносабатим жуда яхши, мисол учун, кечқурунлари кучугимизнинг бошини силаш ёки мушугимизни тиззамга олиб эркалаш мен учун одатга айланган. Яна, олайлик, болалар хонанинг бир бурчагида тошбақани қандай қилиб озиқлантираётганини кўрсам ҳам хурсанд бўлиб давоми…

Ҳайнрих Бёлл. Албатта, бир нима содир бўлади (ҳикоя)

Альфред Вунзидел фабрикасида хизматчи бўлиб ишлаган пайтларим кечмиш ҳаётимда ғаройиб кунлар бўлиб муҳрланди. Табиатан меҳнатдан кўра хаёлпарастликка ошнолигим кўпроқ ва ўзимни уринтиришни хуш кўрмайман. Онда-сонда меҳмон бўладиган моддий қийинчиликлар ҳам ҳа деганда мени тарк этавермайди – хаёлпарастлик ҳам бекорчилик каби давоми…


Мақолалар мундарижаси