Таниқли рус ёзувчиси Борис Васильевнинг кўпгина асарларида ёшларнинг Улуғ Ватан уруши йиллари кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилинади.
“Тонглар эди сокин бу ерда…” повестида оддий қизларнинг жасорати тасвирланса, “Рўйхатларда йўқ эди номи” романи Брест қалъаси ҳимоячиларининг мислсиз қаҳрамонликларига бағишланган.