Кўпчилик манфаати деб жонидан жудо бўлиб, кўзлари пичоқ билан ўйилган Марья ҳам, шахсий хусумат туфайли Захар Большаковни бахтидан айирган Фрол Курганов ҳам, Совет тузумини жинидан баттар ёмон кўрган Устин Морозовнинг ўз ўғлини ўлдириш даражасига етиб бориши ҳам ҳаётнинг ишончли лавҳаларидир. Асар қаҳрамонлари ўзларининг мақсад ва интилишларига кўра икки асосий гуруҳга ажраладилар ва ўзаро курашадилар. Қаҳрамонлар хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин, асарда ўз ўрнига эга. Ёзувчи Анатолий Ивановнинг “Соялар чошгоҳда йўқолади” асарида ана шундай одамлар тўғрисида ҳикоя қилинади.