Александр Куприн. Олеся (қисса)

I Менинг хизматкорим, ошпазим ва овда ҳамроҳим – ўрмон қоровули Ярмола орқасида бир боғлам ўтин билан эгилиб хонага кириб келди ва уни гурсиллатиб ерга ташлади-да, музлаб қолган бармоқларини куҳлаб иситди. – Ташқарида шундай шамолки, панич , – деди у печнинг давоми…

Александр Куприн. Настарин воқеаси (ҳикоя)

Хотини эшикни очишига зўрға сабри етган Николай Евграфович Алмазов пальто ва фуражкаси билан дарров хонасига кириб кетди. Унинг чимирилган қошлари ва асабий пирпираётган пастки лабига кўзи тушган хотини қандайдир нохуш воқеа содир бўлганини англаб етди… Индамасдан эрининг орқасидан кириб борди. давоми…

Александр Куприн. Миннатли нон (ҳикоя)

– Судланувчи, сизга қонунга биноан охирги сўз берилади, – деди суд раиси толиққан кўзларини аранг очиб, лоқайд бир оҳангда, – ўз қилмишингизга ойдинлик киритиш ёки ўзингизни оқлаш учун яна нималарни қўшимча қила оласиз? Айбланувчи бу мурожаатдан сўнг бехос ўрнидан сапчиб давоми…

Александр Куприн. Зумрад от (ҳикоя)

Беқиёс йўрға Холстомер хотирасига бағишлайман. 1 Тўрт яшар пойгачи айғирни Зумрад от деб аташарди. У бўйчан, кулранг, қадди тик, танаси кумуш­ранг. Одатдагидай ярим тунда сайисхонасида уй­ғонди. Унга ёнма-ён, чап ва ўнг, даҳлиз орқали ўти­ладиган қарама-қарши томондаги отлар бир текис, ёқимли давоми…

Александр Куприн. Қисмат ва омад (ҳикоя)

Шарқ ривояти Бундан кўп йиллар муқаддам кичкина, лекин фаровон бир шаҳарда гилам, фил суяги, зираворлар ва атиргул мойи савдоси билан шуғулланувчи савдогар яшаган экан. У ақлли, одобли, художўй ва ҳалол одам бўлиб, ибрат бўларли даражада саранжом-саришталик билан иш юритгани сабабли давоми…

Алексанр Куприн. Мовий юлдуз (ҳикоя)

Қадим замонларда ўтиб бўлмас даралар, улкан қоялар ва қалин ўрмонлар қуршовида бутун дунёдан ажралиб қолган ясси тоғ тепаликларидан бирида чорвачилик билан кун кечирувчи тинчгина халқ осойишта яшаркан. Темир совутларга бурканган, бегона, бақувват ва дароз одамлар жанубдан бу ерларга қачон ва давоми…

Александр Куприн. Паганини скрипкаси (ҳикоя)

Венециялик буюк скрипкачи ва бастакор Никколо Паганини сеҳр-ли скрипка эвазига Иблисга иймонини сотганлиги ҳақидаги ривоятни ким ҳам билмайди? Ҳаттоки ҳамма нарсадан шубҳаланувчи, даҳрий ва ҳажвчи бўлган атоқли шоир Ҳенрих Ҳейне ҳам бу афсонага ишонган. Лекин бу келишувда ким ютиб чиққанлиги давоми…

Александр Куприн. Тунги бинафша (ҳикоя)

Россиянинг ўрта минтақаларидаги нам ботқоқликларда фақат тунда очиладиган ажойиб гул бўлиб, кеч кирганда ёқимли, муаттар ҳид таратади. Агар уни узиб олиб сувга солиб қўйилса, эрталаб нохуш ва бадбўй ис чиқаради. У оддий бинафша турларидан эмас. Дидсиз далаҳовли эгалари ва зиёли давоми…

Александр Куприн. Буюртмага биноан (ҳикоя)

Илья Платонович Арефьев, машҳур газета фельетончиси ўз хонаси бўйлаб асабийлашгандан-асабийлашиб, курси суянчиқларига суриниб, чарм диван олдидан Шопенгауэрнинг қовоғи солиқ бюсти турган жавон олдигача бориб-келмоқда эди. Унинг, қартабозлар таъбири билан айтганда, «қўли келмай қолганди». Бош қотириб ўтирганига бир неча соатдан ошди давоми…

Александр Куприн. Сўнгги ижро (ҳикоя)

Учинчи ва тўртинчи кўринишлар оралиғидаги танаффус якунланмоқда эди. Капельмейстер Геккендольф Бобил асирлигидаги яҳудийлар йиғиси ғоятда ёрқин тасвирланган энг қизиқарли жойгача ҳозиргина етиб келди. Иван Иванович нуқул сержазава, фуга нола қилиб турадиган шундай пьесаларни жонидан яхши кўрарди – унда флейтанинг ҳасрат давоми…


Мақолалар мундарижаси