Таниқли ёзувчи Александр Беляевнинг мазкур китобга кирган романлар инсон тафаккурининг мислсиз қудратига бағишланган ажойиб қасидалардир. Ёзувчи китобхонларни сир-асрорга тўла сув ости салтанати, чексиз коинот мўъжизалари билан таништираркан, ҳамиша инсон заковати, унинг куч-қудратини улуғлаб, қабиҳлик ва ёвузликни лаънатлайди.