Акрам Айлислининг ушбу китобга киритилган қиссаларининг бари қалби беғубор, соддадил қишлоқи бола тилидан ҳикоя қилинади. Гўдаклик чоғидаёқ онадан етим қолган Содиқ Мадина аммасининг қўлида тарбия кўради. У яхшилик ва ёмонликни, эзгулик ва қусурни чуқур ҳис этади.
Муаллиф ўз ўлкасининг одамларини ниҳоятда севади, улар ҳақида илиқ бир юмор ва зўр самимият билан ҳикоя қилади.