А. Нурпеисов трилогияси реал характерлар асосига қурилган. Тақдирлар мураккаб. Турма азобини тортган, фронт кўрган, энг яқин кишиси – севимли хотини Оқболани йўқотган, ёлғизгина жигари Райдан жудо бўл ган Эломон трилогиянинг учинчи китобига келиб Қизил Армиянинг коммунистик полки жангчисига айланади, разведкачи сифатида муҳим топшириқларни бажаради. Нурпеисов «Ҳалокат»да оқ армиянинг тарих томонидан ўлимга маҳкум этилганлигини зўр маҳорат билан акс эттиради.