1893 йил Франция археологи Лорет Аменофис II мақбарасини топган ва унинг атрофида яна 13 та бошқа жасадлар бўлганлигини аниқлаган. Энг фантастик кашфиёт малакали мисршунос олим Картер ва унинг бой ҳомийси Лорд Карнавонлар томонидан 1922 йилда содир бўлган. 1903 йилдан бошлаб кейинги бир неча йиллар давомида америкалик сайёҳ Теодор Девис Шоҳлар водийсида қўл тегмаган бирорта мақбара топиш умидида тинмасдан қидирув ишлари олиб борган, лекин натижа бўлмаган.
1914 йилда у текшириш ишларини тугади деб ҳисоблаб, ижарага олган Водийни Картер билан Карнавонга топширади.
Улар қарийб 9 йил изланишда бўладилар. Бу давр ичида бир неча юз тонна қум ва тошларни жойдан-жойга сурадилар. Текширилмаган ҳеч бир нарса қолмайди. Ҳатто кичкинагина тешик ҳам улар эътиборини четлаб ўтмаиди. Аммо натижа йўқ эди. Охири улар ҳам умидларини уза бошлайдилар. Тоқати тоқ бўлган Карнавон 1922 йилда ишларни давом эттиришдан воз кечганлигини маълум қилади. Аммо Картер ҳеч бўлмаса яна бир-икки ой ишларни давом эттиришни ундан ўтиниб сўрайди. Чунки Картер нима учундир бир кичкинагина учбурчак шаклидаги тешикка эътибор берган эди.
Туристларнинг Рамзес ВИ мақбарасига ўтадиган йўлини тўсмаслик мақсадида бу ерда ҳеч ким қазиш ишларини олиб бормаган эди. Шунинг учун ҳам Картер: «Мана шу бўшлиқ текширилмас экан, барча чоралар кўрилди деб бўлмайди», деган хулосага келади.
Карнавон рози бўлади. Картер эса яна Мисрга қаняди ва ўша учбурчак бўшлиқни тозалашга киришади.
Бир неча кундан кейин у ҳаяжон билан қояни ичкарисига кириб кетган зинани кўриб қолади. Зина бўйлаб пастга тушади. Унинг кўз олдида мутлақо шикастланмаган девор пайдо бўлади. Картер девор олдида бир дақиқа сукут сақлайди. Деворда эса Тутанхамондан далолат берувчи шоҳ муҳри бор эди. Картер шу заҳотиёқ хўжайинига қўнғироқ қилади. Карнавон зудлик билан Мисрга етиб келади. Улар деворни бузиб кирадилар. Бу ерда қурилиш чиқиндилари билан тўлдирилган тор йўлак, унда яна бир шоҳ муҳри билан белгиланган девор бор эди. Ҳал қилувчи дамлар бошланди. Карнавон ва бир нечта кишилар коридорда сабрсизлик билап кутиб турадилар, бу вақтда Картер деворнинг юқорисида кичик тешик очади. Кўрадики девор орқаси бўшлиқ. У электр чироғини ўша томонга йўналтиради. Картер бир неча дақиқа қотиб қолади.
«Сиз бирон нарса кўряпсизми?», деб сўрайди Карнавон.
«Ҳа, – деб жавоб беради Картер. – Ажойиб нарсалар, худди эртаклардагидек».
Бу тарих ҳақида ўз вақтида ва ундан кейин ҳам жуда кўп гапирилганди, чунки у такрор ва такрор гапиришга арзийдиган тарихдир.
Картер топган хона аслида хазина билан тўлдирилган даҳлиз эди. Унда иккита эшик бўлиб, бири омборхона, иккинчиси гўрхона билан боғланган.
Бу ердаги мўъжизалардан бири шоҳнинг тилла пластинка билан копланган тахтидир. Дарҳақиқат у ажойиб таассурот туғдиради. Тилла пластинка тахтга суянчиқ сифатида ишланган бўлиб, унда шоҳ ва малика кўринишича, боғда тасвирланган. Ёш ҳукмдор тахтда ўтирибди. Малика Анхеснамон эса унинг елкасига мой суркамоқда. Шакл ва безаклар пластинкага Ляпис-лазур ва сердолик каби қимматбаҳо тошлардан инкрустация қилиш йўли бнлан ишланган. Бу астойдил изланган гўзал релефлардан биридир.
Кароватлар, курсилар ва креслолар билан бирга шоҳнинг қутилари, сандиғи ва бошқа кундалик буюмлари, ҳатто Тутанхамон ёшлигида тутган эбен дарахти ва фил суягидан ишланган кичик стул ҳам ана шу хонадан жой олган (30-31-расмлар).
Бу нарсаларнинг ҳаммаси тартибсиз равишда бир тўда қилиб уйиб ташланган. Афтидан бу кичик мақбарага мебел шошилинч равишда қўйилган бўлса керак. Мақбарани ўғирлашга бир марта ҳаракат ҳам қилинган.
Далил тариқасида айтиб ўтиш мумкинки, тахтнинг олтин оёқлари узиб олинган бўлиб, улар бир парча газмолга ўраб қўйилган ҳолда топилган.
Кўриниб турибдики, ўғрилар буюмларни олиб чиқиб кетишга улгурмаганлар. Уларга кимдир ҳалақит берган. Эҳтимол ўғрилар ўз жиноятларини амалга ошираётган пайтларида қўлга тушганлар. Хуллас, 1923 йилда йўлак буюмлардан бўшатилиб, шоҳ муҳри босилган иккинчи девор бузилганда, унинг орқасида худо ва маъбудалар шакллари билан безатилган олтин лавҳа топилган.
Аслида эса у тўғри бурчакли катта ҳажмдаги ёғочдан ишланган ва сирти соф тилладан инкрустация қилинган бутхона бўлиб, у бир томони 5,5 метр, иккинчи томони 3,5 метрга тенг келадиган дафн хонасини буткул эгаллаб турган.
Картер бутхона эшигини очганда, унга таниш бўлган ўша шоҳлик тамғаси бўлган, ўша соф олтин билан қопланган лекин бошқа бутхонага дуч келган.
Маълум бўлишича, бу ерда бир-бирининг ичига мослаштирилган тўртта бутхона бўлиб археологларнинг билишича, шоҳ уларнинг энг охиргисининг тубидан жой олиши лозим бўлган.
Дарҳақиқат Картернинг ўта профессионал моҳирлиги талаб этгандек, бутхоналар қисмларга ажратиб олинганда у ерда гўрхона борлиги маълум бўлган. Гўрхонада бир-бирининг устига қўйилган учта саркофаг сақланган. Уларнинг дастлабки иккитаси олтин, рангли паста ва қимматбаҳо тошлар билан нақшланган. Мўмиё сақланган учинчи саркофаг соф олтиндан қилинган ва уни ердан қўзғатиш учун камида тўрт киши керак бўлган.
Гўрхона орқасида учинчи хона жойлашган. У ҳам бошқалари каби ҳар хил ажойиб буюмлар: қути ва кийим солинган сандиқ ҳамда чиябўри – худо Анубиснинг тилла суви билан қопланган ялтироқ шакли, қайиқда қўлига узун арқонга боғланган найза ушлаб турган шоҳнинг тасвири, икки ғилдиракли жанг араваларининг бўлаклари ва бошқа нарсалар билан тўлдирилган.
Мақбаралар бўйича катта мутахассис Алан Гардинернинг ҳикоя қилишича, Картер ўша учинчи хонадаги қутини очганда, унинг ичида патли елпиғич бўлган. «Унинг парлари – деган эди у, – шунчалик гўзал ва кишини эсанкиратадиган даражада нафис ва кўркам эдики, гўё улар ҳозиргина туяқуш қанотидан юлиб олингандек, шоҳ ҳам эрамиздан уч минг йил аввал эмас, балки яқинда дафн этилгандек туюларди. Улар менда кутилмаганда кучли таассурот қолдирди. Бундай ҳолатни мен ҳеч қачон бошимдан кечирмаган эдим ва бундан кейин ҳам кечирмасам керак» (33-расм). Энди биз буюк жангчи фиръавнлар Сети И ва Рамзес ИИ ларнинг мақбараларида, агар улар ўғирланмагапнда, шубҳасиз қандай бойликлар мавжуд бўлганини кўз олдимизга келтиришимиз мумкин. Нима учун Тутанхамон қабри ўғирланмай қолган, деган саволга баъзилар уни ўғрилар тополмаганлар деган фикрни сабаб қилиб кўрсатдилар. Бу ҳақиқатдан йироқдир. Қабрнинг ўғирланмай қолганлиги уни ўғрилар тополмаганлигида
эмас аксинча, Тутанхамоннинг бедарак шахслиги мақбарани ўғрилардан сақлаб қолган.
Ахенатон билан қариндош тутинган Тутанхамон тез орада унутилган. Уни зудлик билан кичик, кўримсиз мақбарага дафн этганлар.
Кейинчалик Рамзес ИИ мақбарасини очиш пайтида ҳосил бўлган тупроқ Тутанхамон қабрига кирадиган йўлни беркитиб қўйган.
Агарда мақбера 1922 йил археолог Картер томонидан тасодифан топилмаганда, у биз учун ҳанузгача ечилмаган бир сир бўлиб қолар эди.
Хулоса қилиб айтганда, қабрдаги нарсалар бир-бирларидан ашёларининг бойлиги ва хилма-хиллиги, бажариш техникасининг мукаммаллиги, беқиёс чиройи ва безаги билан ажралиб туради ҳамда 18-сулола давридаги ҳунармандчилик санъатининг юқори даражада ривожланганлигидан далолат беради.
Ҳозирги кунгача Тутанхамоннинг мўмиёланган жасади, ўз қабридаги саркофагда сақланмоқда. Қолганлари қимматбаҳо нарслар билан бирга, Қоҳира музейига қўйилган.
Шоҳлар водийсидаги мақбараларни кўздан кечирар эканмиз, уларда қадимги Миср ҳаётини кўрсатувчи лавҳалар ҳам талайгина. Бу лавҳалар асосан қояларнинг шарқий қисмидан топилган аслзода кишиларнинг мақбараларида мавжуддир.
Маълумки, ўлган кишиларнинг таналари қўйилган гўрхоналар катта чуқурликда жойлашган. Уларнинг устида эса зиёратхоналар бўлган. Қадимги мисрликлар ҳаётини кўрсатувчи суратли лавҳалар ана шу зиёратхоналар деворида тасвирланган.
Мана Небамон мақбараси. Деворга ишланган суратлардан бирида қандайдир аслзода папирусдан ишланган қайиқда хотини ва қизи билан ов қилаётгани кўрсатилган. У қайиқда тик турган ҳолда қўлида найза билан ёввойи ҳайвонларни овламоқда. Хотини эса чўққаниб ўтирган ҳолда эрини йиқилиб кетмаслиги учун оёқларидан маҳкам ушлаб турибди.
Бошқа кўринишда шоҳлар водийсида худолар ва марҳумларга бағишланиб уюштирилган дабдабали байрам акс эттирилган. Қабул маросимларининг мухлислари, мисрлик зодагонлар меҳмонлар билан бирга кичик курси атрофида олдиларига қўйилган илвасин, балиқ ва ҳар хил ширинликлардан тотиб ўтиришибди. Шу билан бирга уларга қизиқарли томоша ҳам кўрсатиляпти. Одатда аёллардан тузилган созандалар куй ижро этмоқдалар. Ёш раққосалар эса рақсга тушмоқдалар. Суратда кўрсатилтан икки ўйинчининг бадан ҳаракатидаги уйғунликнинг камолот даражасига кўтарилганлиги, рассомнинг моҳирлигидан далолат бериб турибди.
Икки созанданинг юзи олд томонга қаратилган. Киши юзини олд томондан кўрсатиш бутун Миср рассомчилик санъатидаги одатдан ташқари ҳолдир Маросимда ўтирганларга хизматкорлар май тутаётганларини ҳам кўриш мумкин. Гап шундаки, Мисрликлар майни жуда қадрлаганлар.
Масалан, бир аёл портретида худди., ҳозирги замон ҳазил расмларида бўлганидек қуйидаги ёзув битилган: «Менинг қорним очликдан сомондек қуруқ бўлса ҳам, ичиб маст бўлгим келади».
Булардан ташқари, оддий инсон ҳаётига бағишланган қатор лавҳаларни ҳам кўришимиз мумкин. Мана деҳқон меҳнат даласида ер ҳайдаётгани, ҳосилни йиғиштираётгани, молни бошқараётгани ҳамда ҳунармандчилик билан шуғулланаётгани (36-расм) жонли ифода этилган.
Тутмос ВИ ва Фивалик ер ўлчовчи Мена мақбараларидаги деворларга ишланган суратлар ҳам ҳаётийлнги билан киши фикрини ўзига жалб этади.
Тутмос ИИИ нинг вазири Рехмир қабрида эса қандайдир завод тасвирланган бўлиб, унда ишчилар таянма курси, тахт, бутхона ва бошқа нарсалар тайёрлаётганлари акс эттирилган. Айнан шу нарсалар Тутанхамон мақбарасидан топилган эди. Яна бошқа бир қатор суратларда Амон-Ре ибодатхонаси учун бронзадан улкан эшикларни қуйиб ясаш жараёни кўрсатилган. Унда ишчилар ўчоқни ёқиш учун нафасларини ҳаракатга келтираётганликлари тасвирланган. Юқорида кишилар эритиш қошиқларида эритилган метални оташкурак ёрдамида катта тўртбурчак шаклга қуймоқдалар. Ундан наридаги бошқа суратда Рехмир – энди у Миср фиръавни сифатида атрофни ўраб олган ҳомийлари билан адолат судида раислик қилмоқда.
Юқорида баён этилган фикрларга якун ясаб шуни айтиш мумкинки, янги подшолик даврида Миср давлати ва унинг меъморчилик санъати ўзининг энг юксак камолот чўққисига кўтарилди. Ана шу чўққидан эса ривожланган қўшни давлатлар таъсири остида анъанавий маданиятнинг парчаланаётгани сезилиб турарди.
Х. А. Салохуддинов “Фиръавнлар мамлакати” («Меҳнат» – 1992) китобидан олинди.