Чоршамъ. Тўқсон икки бовли ўзбек уруғлари (1997)

Адабиётларда келтирилишича, ўзбек миллатини ташкил этувчи ҳар хил этник гуруҳларни 3 та катта қисмга бўлиб кўрсатиш мумкин:

1 – турк ўзбеклар;
2 – қипчоқ ўзбеклар;
3 – ўғиз ўзбеклар.

(X. Дониёров, “Ўзбек халқининг шажара ва шевалари”, Тошкент, “Фан” нашриёти, 1968 й., 96-бет)

Турк ўзбеклар ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида энг қадимги даврлардан бери яшаб келган ва ўзларини XVI асрга қадар туркийлар деб атаган ўзбеклардир. Улар асосан қарлуқ, чигил, туқси, яғмо, ябғу, ёбоқу, тангут, арғу каби уруғ ва қабилаларнинг бирлашуви натижасида ташкил топганлар. Улар тилимизнинг қарлуқ-чигил лаҳжасида сўзлашганлар.

Қипчоқ ўзбекларнинг ҳозирги Ўзбекистон ерларига кела бошлашлари ҳам жуда қадим замонлардан бошланган бўлиб, XVI асрда улар турк ўзбекларга катта таркиб бўлиб қўшилганлар. Тилимизнинг қипчоқ ўзбеклари минг, юз, қирқ, қипчоқ, найман, қонгли, қиёт, қўнғирот, манғит, уйшин, кенегас, жалойир, мисит, дўрмон, қутчи, бурқут, баҳрин каби уруғ ва қабилалар орасида ташкил топган.

Ўғиз ўзбеклар эса кўпроқ ўзбек уруғларининг туркманлар ва озарбайжонлар билан аралашуви натижасида пайдо бўлган. Тилимизнинг ўғиз лаҳжаси уларга хосдир.

Юқорида санаб ўтилган мисолларга қўшимча тарзда шуни айтиш керакки, шу кунга қадар халқ оғзидан ёзиб олинган уруғ ва қабилалар, уларнинг ҳар хил катта-кичик бўлакларга бўлишинидан ҳосил бўлган номлар 300 дан ошиб кетади. Агар бўлинишлар аниқланса, уларнинг ҳозирги ҳолатини ифодаловчи жадвални, келиб чиқиши ва тараққиёти, ўзаро муносабати ва қўшилишини ифодаловчи диаграмма жадвални тузиб чиқиш мумкин бўлар эди. Лекин улар ҳозирга қадар деярли ўрганилмаган. Олимлар, мутахассислар олдида қанчалик масъулиятли вазифалар тургани ўз-ўзидан маълум.

Асли уруғ пайдо бўлиш шартини В.Бартольд ўрхун ёзувлари ва мусулмон манбаларига кўра қуйидагича ифодалайди: мустақил уруғ бўлиш учун эркаклар сони энг камида 700 кишидан иборат бўлмоғи керак. (Т.Султонов, “Кочевне племена приаралья в XV- XVII вв”, Изд. “Наука”, Москва, 1982 г. стр.22). Шу асосда тарихий манбаларга назар ташласак, ўзбек уруғлари ҳақидаги фикримиз бирмунча ойдинлашади. М. Қошғарий “Девону луғотит турк” асарида ёзади: “Турклар аслида 20 қабиладир. Ҳар бир қабиланинг саноқсиз аллақанча уруғлари бор”. (М. Қошғарий, “Девону луғотит турк”, 1-том, Тошкент, ЎзФА нашриёти, 1960 й., 64-бет). Шунга ўхшаш фикрлар “Жомеъ-ат таворих”, “Равзат-ус сафо”, “Зафарнома”, “Бобурнома”, “Шажараи турк”, “Шажараи тарокима”, “Тарихи Абулхайрхон”, “Шайбонийнома”, “Абдулланома”, “Тарихи салотини манғития” каби асарларда янада чуқурроқ, далиллар асосида ўз аксини топган. Албатта, уларнинг ҳар бири ҳақида батафсил фикр юритиш имконига эга эмасмиз. Аммо мавзуимизга доир маълумотларга назар соладиган бўлсак, ўзбек уруғлари уларда турлича кўрсатилган. Масалан, Маҳмуд Қошғарийда 22 та, Муҳаммад Солиҳ “Шайбонийнома”сида 19 та, Рашидиддиннинг “Жомеъ ат-таворихи”да (XIV аср) 60 дан ортиқ. XIX асрдаги тадқиқотларда ҳам бу сонлар турлича:

А. Вамберида 32 та, Н. Ханиковда 97 та, Д.Логофетда 102 та. Шу мавзуни ўрганган В.Бартольд, В. Радлов, Н. Аристов, К.Нажимов, Б. Аҳмедов, К. Шониёзов, Ғози Олим ва бошқаларда ҳам турли рақамларни учратамиз. Табиий, уларнинг қайси бири тўғри деган савол туғилади.

Жавобни эса ўзбек оғзаки ижоди ва ёзма манбаларидан топиш мумкин. Халқ оғзаки ижодининг айрим намуналарида 92 бовли (боғли) ўзбек уруғи ҳақида ривоятлар сақланган. Тарихда эса Абдуллахоннинг XVI асрда Ҳинд подшоси Акбаршоҳ билан ёзишмаларида 92 ўзбек уруғи тилга олиниб ўтилади. (И. Низомиддинов. “ХVI – ХVII асрларда Ўрта Осиё-Ҳиндистон муносабатлари”, Тошкент, “Фан”, 1966 й., 76-бет). В. Бартольд бир қизиқ ҳодисани баён этади: 1756 йил биринчи манғит хони Муҳаммад Раҳимхоннинг Бухоро тахтига чиқиши маросимида 32 ўзбек уруғи тилга олинади. Орадан сал вақт ўтиб, яъни 1781 йил эса Бухоро хони рус агенти Бекчуринга 92 ўзбек уруғи ҳақида сўзлайди. Бошқа манбаларда ҳам XVI асрдан бошлаб ўзбек уруғлари сонини 92 та дейиш ва рўйхатлар келтириш кўп учрайди. Бу ҳолни қуйида эълон қилинаётган жадвалда ҳам кўриш мумкин. Ҳар бир қўлёзмадаги рўйхатда уруғлар асл нусхада турлича тартибда берилган. Биз журналхонлар қиёслаб кўришлари учун маъқул келар деган ниятда алфавит бўйича жойлаштириб чиқдик.

“Мажмуъ-ат таворих” (XVI аср) “Насабнома” (ХVI-XVII аср) “Туҳфат-ат таворихи хоний” (XIX аср) Шарқшунослик институтидаги 4330 рақамли қўлёзма “Қитмир” китоби (Ғаллаорол нусхаси, XIX аср) А.Хорошхин рўйхати
1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

33

34

35

36

37

38

39

40

41

42

43

44

45

46

47

48

49

50

51

52

53

54

55

56

57

58

59

60

61

62

63

64

65

66

67

68

69

70

71

72

73

74

75

76

77

78

79

80

81

82

83

84

85

86

87

88

89

90

91

92

авғон

алчин

араб

арлат

атмар

арғун

бадай

байавут

баташ

бурат

бурлан

бурқут

держат

дўрмон

ёбу

жалаут

жалжут

жалойир

жахд кес

жийит

жубурган

жуйут

жунолаки

журат

илажи

йўрға

кеит

кераит

кердари

килекес

килежи

кимат

кирай

мамасит

мангут

меркит

минг

найман

нужун

онгут

рамадон

сарой

сахтион

суран

табин

таме

тангут

тарғил

татар

тилов

тоин

тубали

турк

туркман

турмаут

турғат

убрат

уйшун

уйғур

фахир

хафиз

хитой

чақмоқ

чимбой

шимиржиқ

ширин

жужаат

юз

ўғлон

ўйшаут

ўйражи

ўрюз

ўтарчи

ўғлон

қабаше

қавчин

қалмоқ

қангли

қари

қахат

қибчоқ

қиёт

қирлиқ

қирқ

қирғиз

қирғин,

қишлиқ

қужалиқ

қужи

қулажи

қуралаш

қўнғирот

адай

арлот

арғин

ағир (оғиран)

барин

барлос

баташ

боёвут

бузан

бузақ

бурлоқ

бурқут

буслоқ

бўзай

бўжажи

буйрак

гулеген

гулун

дўрмон

ёбу (ёқабу)

жалойир

жилкаш

жит

жуйрат

жуют

жўрга

кенегас

керайит

килечи

кирдери

кудей

кўрлавут

мажор

манғит

меркат

мечет

минг

мумун

мўйтан

мўғул

найман

нукус

олчин

оймавут

ойрат

рамадон

салжовут

сарой

сулдуз

татар

тилов

тобин

томо

тумай

тургавут

туркман

тўқсаба

уйружи

уйсун

улажи

унгажит

унгтут

упалачи

чемарчин

чичоқ

чурчут

чўран

ширин

юз

юғур

ўзже булужи

ўнғ

ўтарчи

ўғлон

қалмоқ

қанғит

қанғли

қарлоп

қатай (хитой)

қатағон

қачат

қиёт

қипчоқ

қирқ

қирғиз

қишлиқ

қовчин

қорлуқ

қуралаш

қўжалиқ

қўйсун

қўнғирот

азоқ

айуржи

алчин

араб

арлай

арнамар

аргин

бабу

баёт

бажакар

банаш

бағлан

баҳрин

будай

буйурук

буйут

булатхоб

бурле

бурлат

буркут

дўрмон

жалжаут

жалойир

жийит

жилжут

жинбой

жубалажи

жубурған

жуйрасут

илажи

керади

кераит

киёт

килежи

кинегес

кирай

курлаут

мажар

манғит

масит

меркиф

минг

митан

найман

онгажит

онгут

рамадон

санвадан

сарой

сақтиан

сирмирчиқ

сулдуз

суран

табин

таме

тангут

тарғил

татар

тилав

тубай

туркман

турған

уйшун

ур-авар

уйғур

хафиз

хитой

чақмоқ

чилкес

ширин

юз

ўглен

ўймаут

ўйрасут

ўнг

ўғлон

қалмоқ

қангли

қарақалфат

қари

қатағон

қаҳат

қибчоқ

қиёт

қирқ

қирғиз

қирқин

қишлиқ

қужалиқ

қуйчи

қуралас

қўнгурот

арлат

арғун

ағар

бадай

барлос

баған

баҳрин

бостан

баёзуг

буйрак

буйтай

буркут

бусе

дужар

дўрмон

ёбу

ёжқар

жалойир

жииит

жулжут

жуйут

жулажи

журат

кенегас

кераит

кйёт

килежи

кирай

кужи

кур

курлаут

манғит

масит

махди

меркит

минг

митан

найман

никўз

ойрат

олчин

онғут

пўлотчи

рамадон

сарой

сахтиан

симирчиқ

сулдуз

табин

там

таме

танғут

тарғил

татар

тувадақ

туркман

тушлуб

уймаут

уйшун

уйғур

хафиз

хитой

чақмоқ

чилкас

чинбой

ширин

шубурған

шуран

юз

ўглон

ўз

ўнг

ўнгажит

ўрмоқ

ўтаржи

ўғлон

қаливай

қалмоқ

қанғли

қара

қари

қарлуқ

қатағон

қаҳат

қибчоқ

қиёт

қирлиқ

қирқ

қирғиз

қишлиқ

қўнғирот

ғариб

арлат

бадай

барлос

бийича

буйрак

бургун

бурқит

бўйихауз

дўрмон

етти бош

жалайир

жалойир

жоми

жуночи

илоч

каташ (кабаш)

кегиз (чиз)

келейги(қилайги)

кенегаз

кермин

кихрут

киргий (қирғий)

кирдор

коли (ҳоли)

кубир

манғит

машорис

минг

минит (миҳит)

митан

найман

олчин

пачкурт(бешкурт)

риндон

самарчиқ

сандир

сарой

суврин

суктиян

сулдир (сулдиз)

тангит (гангит)

татар

тектуй

топман

туппаллас

туркман

турлоқ

тучат

увган

увузи

уйрак

уйрувчи

уйшун

уйғур

уклан (ўқпан)

уруб

фарҳод

хабрин

хитой

чалчут

чибит

чилки

чиғатой

чолиқ

чубиргон

(чўбирғон)

чублач

чуют

ширин

юз

ябу

ялансоз

(ялангоз)

ўн

ўнг жайт

ўрай

ўроқли

ўрсун (ургун)

ўғлон

қалмоқ

қангли

қарай (керай)

қарапчи

қатағон

қиёт

қипчоқ

қирқ

қирғиз

қирқин

қозоқ

кувдоқ

қутлин

қўнғирот

қўшчи

абдал

абу

акансолди

(арқонсолди)

амон

ардури (ҳардури)

арзуқ

арлот

асака

баллос

баташ

баҳрин

бурқут

бовдалоқ

буёт

бўри (бури)

дурман

жалайир

(тушиб қолган)

жаржут

жағатай

жиёт

жовсар

жуйрат

жуячи

илачи

итчи (этчи)

кенегас

кибот

кийикчи

киловчи

кугурли

лақай

манғит

минг

мисит

мўйтон

найман

нитагаи (нетағай)

нўғай

овчи

олчин

орғин

пўлотчи

рамадон

савдон

саёд

сайдли

сарой

татар

тежанли

тилов

тобин

тома

туёкди

турбут

турган

турдос

турк

туркман

турлос

уйрот

уйшун

утеген (ўтаган)

уғлон (ўқлон)

хит

чақмоқ

юз

яман

ўнг

ўтарчи

ўткан

ўткут

қавчун

қалмоқ

қанғли

қарлуқ

қатағон

қаҳат

қиёт

қизили

қипчоқ

қирайит

қирқ

қирқин

қирғиз

қишлиқ

қозоқ

қорақалпоқ

қорахон

қўнғирот

ғараб (араб)

ҳайбат

ЖАДВАЛГА ҚИСҚАЧА ИЗОҲ:

1. “Мажмуъ-ат таворих” асари XVI асрда Фарғона водийсида Мулла Сайфиддин Ахсикентий ва унинг ўғли Нур (ёки Наврўз) томонидан битилган. Унда XIV аср охири ва XVI аср бошидаги воқеалар Косон шайхлари ҳаёти орқали кўрсатилади. “Таворихи Моғолийа” ва “Таворихи зубдат ал-Башар” қўлёзмаларига асосланиб муаллифлар туркий қабилаларнинг келиб чиқиши тарихи ва 92 ўзбек уруғи ҳақида маълумот берадилар. Асарнинг Москва, Санкт-Петербург, Бишкек ва бошқа жойларда сақланаётган 6 та нусхаси маълум. Биздаги рўйхат бир мунча мукаммал саналган Москва нусхасидан (Т. Султонов асаридан) олинди.

2. “Насабнома” (шажара”) 92 ўзбек уруғининг рўйхати берилган қўлёзмалар сарасига киради. Унинг Жомбой, Ургут, Булунғур, Каркез (Ғаллаорол), Боёвут каби кўплаб нусхалари мавжуд. Уларда айрим тафовутлар бўлишига қарамай ушбу мавзуга оид қимматли манбалар саналади. Биз танлаган нусха энг қадимгилардан биридир.

3. “Туҳфат-ат таворихи хоний” асари қўқонлик Аваз Муҳаммад деган савдогар киши томонидан битилган. Унда Қўқон хонлигининг XVI асрдан XIX асргача бўлган тарихи, турк-мўғул элатлари, савдо-сотиқ, бозор муносабатига оид қизиқарли маълумотлар қатори 92 ўзбек уруғи рўйхати келтирилган (Т. Султонов асарида).

4. Шарқшунослик институтида 4330-рақам остида сақланаётган қўлёзма XIX асрнинг иккинчи ярмига тааллуқли. Номаълум муаллиф томонидан битилган бу рўйхат “Салномаи Хожа ал Ҳаким Термизий” асарига қайд сифатида киритилган.

5. “Қитмир” (айрим адабиётларда “Китмир”) китобидаги бу рўйхат 1963 йил Ғаллаоролда топилган бўлиб, у “Тўқсон икки бов ўзбек уруғининг баёни” сарлавҳаси остида берилган. (Ушбу рўйхат X. Дониёров томонидан 1968 йил “Гулистон” журналининг 11-сонида эълон қилинган).

6. А.П.Хорошхин ўзбек халқининг уруғ ва қабилалари 92 га бўлиниши, шундай бўлиниш ҳақида манбалар борлиги тўғрисида рус олимлари ичида биринчилардан бўлиб аниқ маълумот берган кишидир. Унинг халқ оғзидан ёзиб олган (Т. Султонов китобида келтирилган) ва “Қитмир” китоби бўйича тузган рўйхатлари бор. Биздаги рўйхат X. Дониёров китобида берилган нусхадан олинди.

Мана азизлар, қисқача бўлса-да, уруғларимиз ҳақида маълумот беришга уриндик. Ахир бутун бир миллат ўз-ўзидан эмас, балки булоқлар оқиб, қўшилишидан хайқириб оқувчи дарё пайдо бўлганидек наслимиз, қонимиз қайлардан йўлга чиққанини билдирадиган уруғлар билан ўз устунларига эгадир. Эли, уруғини билган қалб эса миллат ҳақида тасаввури янада теран, мукаммал бўлғуси!

“Ёшлик” журнали, 1997 йил, 1-сон