Собир Ўнар. Ойбегимиз

Ойбек сиймоси, бадиий салоҳияти ҳақида гап кетса қандайдир эътирозсиз тасаввурлар ҳар биримизда бор. У билан замондош бўлган адиблар адабий анжуманларда жуда илиқ сўз айтадилар. Ижоди ҳақида гап очилганда ҳам ортиқча мунозаралар бўлмайди. Бу – фазилатми ёки кимдандир баланд, кимдандир паст давоми…

Рой Медведев. Сталиннинг ёнидаги “даҳо” (В.М.Молотов портретига чизгилар)

“ҲАЛИ СОАТИМ БОР” Танишларимдан бири ишга шошилаётиб, соатини уйда унутиб қолдиради. У Грановский кўчасидан кетар экан, йўлкада турган паст бўйли қарияга кўзи тушади. “Марҳамат қилиб, соат неча бўлганини айтиб беролмайсизми?” — сўрайди аёл. “Худога шукур, ҳали соатим бор”, — деб давоми…

Обиджон Каримов. Метафора – поэтик тафаккур асоси

Юнон мутафаккири Арасту ўзининг “Поэтика” асарида шоирга тавсиялар бераркан, метафора қўллашда ижодий моҳорат керак­лигини алоҳида уқтиради ва таъкидлайдики: “… фақат шунигина ўзгалардан ўзлаштириб бўлмайди, бу қобилият (яъни метафора яратиш – О.К.) истеъдоднинг белгиси бўлиб хизмат қилади. Ахир, яхши метафоралар яратиш давоми…

Шаҳноза Назарова. Перпендикуляр тасаввурлар

Дунё фольклоршунослигида эртакларни ўрганиш, тадқиқ қилиш усуллари ва йўллари доимо янгиланиб борган. Мотивлар тизимининг ўсиши ва ўзгариши оқибатида сюжетнинг вужудга келишига кўра тадқиқотлар, асосан, мотивларни текшириш, кузатиш, таснифлаш йўналишида олиб борилган. Ўзбек эртакларидаги шарт-синов мотиви масаласи муаллиф белгилаган мавзуга бўйсунган давоми…

Акбар Сабирдинов. Ойбек ва Эмиль Верхарн

Эмиль Верхарн XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида яшаган жаҳон адабиётининг кўзга кўринган намояндаларидан бири бўлиб, символизмнинг формал изланишлари пафосига суғорилган шеърияти билан машҳурдир. Шеърий техникани такомиллаштириш, шаклини янгилаш йўлидан борган Э.Верхарн таъсири Ойбекнинг “Машъала” (1932) тўпламидан ўрин олган давоми…

Ойдин Ҳожиева. Санъаткор таржимон (Зулфия)

Зулфия таржималарининг ўзи бир олам. Улар офтобдай нур сочиб туради. У ўзбек тилига ўгирган шеърлар туйғулар, эҳтиросларга йўғрилиб, худди асл нусха каби қиймат касб этади. Зулфия ўзбекчалаштирган буюк Пушкиннинг оташ-алангали шеърлари мафтункор, ўртаниш ва изтироблари жонингизга титроқ солади. Пушкиннинг қайноқ давоми…

Хосият Бекмирзаева. Навоий ва Бобур

Навоийнинг идеал ҳукмдор ҳақидаги орзулари Бобур фаолиятида муайян даражада акс этган. Бобур ўзи тузган “Буюк империя”да ислоҳотлар ўтказган ва мафкурасини мустаҳкамлаган. Бунинг назарий асосларини яратиш мақсадида диний‑фалсафий асарлар, ҳарб ишига оид китоблар ёзган. “Мубаййин” ва қатор рисолалари бунга далилдир. Алишер давоми…

Гулноза Одилова, Дилнавоз Юсупова. Италияда машҳур бўлган китоб Навоийдан ўғирланганми?

Кириш сўз ўрнида … Навоий ғазалиётини инглиз тилига таржима қилиш бўйича илмий тадқиқотимни энди бошлаган кезларимда устозим, навоийшунос олим, профессор Ш.Сирожиддинов “Навоийни хорижликларга тақдим этишдан аввал унинг жаҳон адабиётига таъсири масалалари исботлаб берилиши керак. Бертельс ўз асарларидан бирида Ғарб адабиётидаги давоми…

Ровияжон Абдуллаева. Мени алқамаган киши қолмади…

Ўтган йили адабиёт аҳли ўлмас асарлари билан бутун дунё адабиётининг йирик намояндалари қаторидан ўрин олган олмон шоири Ҳайнрих Ҳайне (1797–1856) таваллудининг 220 йиллигини кенг нишонлади. Маълумки, Германиядаги 1618–1648 йилларда бўлган 30 йиллик уруш немис халқини аросатда қолдирди. Вестфалия сулҳи (1648) давоми…

Абдурасул Эшонбобоев. Навоий таржимаи ҳолига доир янгилик

Алишер Навоий таржимаи ҳолини илмий ўрганиш борасида академик Василий Влидимирович Бартольднинг “Мир Алишер ва сиёсий ҳаёт” номли рисоласи алоҳида аҳамиятга эгадир. Бартольд ўз рисоласида Мирзо Бобурнинг “Билмон, не жарима била Султон Абу Саид Мирзо Ҳиротдин ихрож қилди” деган сўзларига асосланиб, давоми…