Замбуруғлар

“Оёқдаги қалпоқча” – замбуруғларнинг устки танасидир, асосий қисми эса ерда жойлашган. Улар бактерия ва протист(микроорганизм)лардан кейин ерда энг кўп тарқалган бўлиб, микромитсет (кўзга кўринмас) ва макромитсет (кўриш мумкин бўлган) гуруҳларга бўлинади. Кўчада, ўрмонда, чўлда ва одам организмида яшайдиган ўсимликнинг бу давоми…

Бетховен: Турфа зарбаларга муносиб жавоб

Тўлқинлари сабрсизлик билан жўш ураётган Рейн дарёсининг соҳилларида қад ростлаган кичкинагина Бонн шаҳри. Чекка ҳудудларда ҳар қандай ранг-барангликларсиз ўтган оддий болалик. Людвиг ва унинг укалари онасидан анча эрта айрилдилар. Ота ўғиллари учун меъёридан ортиқ даражада қаттиққўл, бунинг устига шаробга муккасидан давоми…

Даҳолик

Даҳолар орамизда яшайди, чунки айтишларича ҳатто беш ёшгача бўлган ҳар бир гўдакда ҳам даҳолик сифатлари мавжуд бўлар экан. Аммо ён-атроф талабларига, анъаналарига мослашиш гўдакдаги бетакрор сифатларни сўндиради, уни бир қолипда фикрлайдиган ва бир тарзда яшайдиган оммадан бирига айлантириб қўяди.

Султонмурод Олим. Бобур: Шоир кўнгли ва шоҳ сиёсати

«Бобурнома»нинг хоҳлаган саҳифасини ўқиб, бугун учун бир ажиб хулоса топасиз. Бу самимий ва тиниқ, аниқ ва пухта, қалб эҳтироси-ю ақл қудрати бўртиб турган ўзбекона жумлалар замирида буюк бир шахс, кучли бир тийнат, теран бир нуқтаи назар, қатъий бир сийрат, бугунги давоми…

Ҳаётбаҳш “шарбат”

Инсон танасида кечаю-кундуз оқиб турувчи қон чиндан ҳам жон каби азиз неъматдир. Қадимдан унинг ўзига хос сирли хусусиятларини кишилар турлича талқин қилганлар, жумладан, тириклик белгиси деб, ҳайвон сўйиб, қон чиқариш, «қурбонлик қилиш» йўли билан эса ҳар хил фалокатларнинг олдини олиш давоми…

Оссурия кабутари

Бағдоддан 90 км. узоқликда кўҳна Вавилоннинг қолдиқлари мангу қўним топган. Шаҳар деган мақомни аллақачон йўқотган бўлса-да, мазкур ёдгорлик ҳали ҳам унинг шонли тарихидан мужда бериб турибди. Унинг асосчиси – мозий маликаларидан бири Семирамида ҳисобланади. Семирамида – тарихий шахс, аммо унинг давоми…

2008 йил – халқаро Ер сайёраси йили

Инсоният пайдо бўлибдики, Она Заминда яшаб, унинг имкониятларидан фойдаланади. Кишилик жамиятининг ибтидосидан то бугунигача Ер ўз бағрида инсонларни асраб-авайлаб, ноз-неъматлари билан таъминлаб келмоқда. Турли даврлар, тарихий воқеаларнинг ягона гувоҳи ҳам Ердир. Чунки Замин башарият онаси саналади.

Амир Темур

Темур, Темурбек [1336 йил 9-апрел Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳри яқинидаги Хожа илғор қишлоғи (ҳозирги Яккабоғ тумани) – 1405 йил 18-феврал Ўтрор шаҳри, Самарқандда дафн этилган] (1370-1405) Тўлиқ исми Амир Темур кўрагоний ибн Амир Тарағай ибн Амир Бурқул бўлган бу буюк давоми…

Халил Султон

(1384–1411) (1405-1409) Темурийлардан бўлган Мовароуннаҳр ҳукмдори. Амир Темурнинг набираси. Мироншоҳнинг ўғли. Сарой Мулкхоним (Бибихоним) тарбия қилган. 15 ёшли Халил Султон Соҳибқироннинг Ҳиндистонга қилган юришида (1399-1400) қатнашиб жасорат кўрсатган. Қуйи табақадан чиққан Шодимулкка уйланиши билан Амир Термурнинг ғазабига учраган, сўнг кечирилган. давоми…

Шоҳрух

Амирзода Шоҳрух, Мирзо Шоҳрух, Шоҳрух мирзо, Хоқони саъид, Абу Наср Шоҳрух Баҳодир султон (1377 йил 20-август, Самарқанд – 1447 йил 19-март, Рай) Амир Темурнинг 4-ўғли, Темурийлар ҳукмдори. Ёшлик йиллари Самарқандда ўтган, шу ерда дунёвий ва диний таълим олган. Амир Темур давоми…