Субҳонқулихон

Субҳонқулихон ибн Надрмуҳаммадхон (1625 йил, Бухоро — 1702 йил 14 -сентабр) (1680-1702) Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. 1651-80 йилларда Балх ҳокими.Надрмуҳаммадхон Бухоро хони бўлгач, ўгли Субҳонқулихонни Соли Сарой шаҳри, сўнгра Балх вилояти ҳокими қилиб тайинлайди (1642). Кўп ўтмай у бу лавозимдан давоми…

Убайдуллахон II

Убайдулло Муҳаммад Баҳодирхон ибн Субҳонқулихон (1681 йил — Бухоро — 1711 йил 16-март) (1702-1711) Бухоро хони, аштархонийлар сулоласидан. Субҳонқулихоннинг ўғли. Бухорода мадраса таҳсилини олган. Субҳонқулихон вафоти арафасида валиаҳд қилиб невараси Балх ҳокими Муҳаммад Муқимхонни тайинлайди. Бироқ Бухоро уламолари ва қўшиннинг давоми…

Абулфайзхон

Абулфайзхон ибн Субҳонқулихон (1695-1747) (1711-1747) Убайдуллахоннинг иниси. Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. У ҳеч қандай реал ҳокимятга эга эмас, кундан-кунга мамлакат ҳаётида нуфузи кучайиб бораётган амирлар ва зодагонлар қўлида бир ,,қўғирчоқ” ҳукмдор эди, холос.Унинг даврида кейинчалик манғитлар давлатининг ташкил топишига сабабчи давоми…

Абдулмўминхон

Абдулмўмин ибн Абулфайзхон (1738 йил — Бухоро — 1751 йил) (1747-1751) Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. Абулфайзхоннинг ўғли. Абулфайзхоннинг етти фарзанди бор эди. У маст чоғида уларни ўлимга маҳкум этади. Ҳали гўдак бўлган Абдулмўмингина тахт остига яшириниб, омон қолади. Абулфайзхон ўлимидан давоми…

Убайдуллахон III

Убайдуллахон ибн Абдулмўминхон (туғилган ва ўлган йили номъалум) (1751-1754) Аштархонийлар сулоласининг сўнги ҳукмдори. Давлат бошқарувида ҳеч қандай рўл ўйнамаган эди. Давлат бошқаруви бутунлай манғитлар қўлида бўлган. У манғитлар амири Муҳаммад Раҳимбийга тамомила бўйсунган. Муҳаммад Раҳимбий буйруғи билан тахтдан воз кечган. давоми…

Муҳаммад Раҳим

Муҳаммад Раҳим ибн Муҳаммад Ҳакимбий (1709-1758 йил 24 март), (1756-1758) Муҳаммад Раҳим оталиқ, манғитлар сулоласининг асосчиси, қушбеги, 1756-1758 йилларда расман Бухоро хони (1747 йилдан амалда), отаси – Муҳаммад Ҳакимбийнинг кўмаги билан аштархоний ҳукмдор Абулфайзхон саройида бош вазирлик лавозимида ҳизмат қилган. давоми…

Дониёлбий

Дониёлбий оталиқ (Дониёлбий ибн Худоёрбий) (?-1785) (1758-1785) Манғитларнинг нуфузли бийларидан, оталиқ. Бухоро амири Муҳаммад Раҳимбийнинг амакиси. 1758 йил 24-мартда Муҳаммад Раҳим вафотидан сўнг унинг ўғиллари бўлмаганлиги учун хонлик тахтига вояга етмаган набираси — Фозилтўра ўтқазилган, Миёнкол ҳокими бўлган Дониёлбий унга давоми…

Амир Шоҳмурод

Шоҳмурод ибн Дониёлбий (1749-1800) (1785-1800) Бухоро амири. Манғитлардан бўлган. Ёшлигидан художой, порсо бўлиб ўсган. Мадрасани битириб дарвишлик сулуки соликларидан бирига айланади. Шунинг учун халқ уни ҳурмат билан “амири маъсум” (бегуноҳ амир) унвонини берган. Шоҳмурод дарвишона ҳаёт кечирар, шайх маслаҳати билан давоми…

Амир Ҳайдар

Амир Ҳайдар ибн Шоҳмурод (1800-1826) Манғитлардан бўлган Бухоро амири. Унинг ҳукмронлик йилларида мамлакатда нотинчлик ҳукм суради, яъни марказ ва вилоятлар ҳамда кечагина вилоят мақомида бўлган, лекин эндиликда алоҳида сиёсий бирлик — хонликка айланган Хива ва Қўқон билан қарама-қаршиликлар авжига чиқади давоми…

Амир Насрулло

Насруллохон ибн Амир Ҳайдар (1806 йил 1 июн – 1860 йил 21 сентабр) (1826-1860) Манғитлар сулоласидан бўлган Бухоро амири. Отаси Амир Ҳайдар ҳукмронлиги даврида Қаршида ҳокимлик қилган. 1826 йили Амир Ҳайдар вафот этгач бир неча ой мобайнида Насруллонинг икки акаси давоми…