Улуғбек

Муҳаммад Тарағай (1394 йил 22 март, Султония шаҳри, Эрон Озарбайжони – 1449 йил 27 октябр, Самарқанд) (1409-1449) Улуғбек ўзбек халқи тарихида буюк астроном ва математик, давлат арбоби сифатида из қолдирган. Шоҳрухнинг ўғли, Амир Темурнинг набирасидир Соҳибқироннинг “беш йиллик юриш”ида (1392-96) давоми…

Абдуллатиф

(1423–1450) (1449-1450) Мовароуннаҳрда 1449-1450 йилларда ҳукмронлик темурий ҳукмдор. Улуғбекнинг ўғли. Шоҳрух саройида тарбия олган, ҳарбий юришларда қўшиннинг ўнг қанотига қўмондонлик қилган. Гавҳаршод бегим ва тархон амирлар Шоҳрух ўлимидан сўнг (1447) Абдулатифни олий бош қўмондонликка тайинлаб, унинг амакиваччаси Алоуддавлани тахтга ўтқазишган. давоми…

Абдулла Мирзо

(1433-1451) (1450-1451) Мовароуннаҳр ҳукмдори (1450-1451). Темурийлардан. Улуғбекнинг укаси Иброҳим Мирзонинг кенжа ўғли. Отаси вафотидан сўнг, Форс вилоятига ҳоким қилиб тайинланган. Бироқ у ҳали ёш бўлгани сабабли давлат ишларини онаси Руқия бегим билан отабек Шамсиддин Шерозий бошқарган. 1447 йил амакиваччаси Султон давоми…

Султон Абу Саид

Султон Абу Саид Мирзо ибн Султон Муҳаммад (1424-1469) (1451-69) Темурийлардан бўлган Мовароуннаҳр (1451-69) ва Хуросон (1458-69) ҳукмдори. Мироншоҳнинг набираси. Шоҳруҳ ва Улуғбек вафотидан сўнг Темурийлар давлатида бошланган тахт учун кураш чоғида Улуғбекнинг ўғли Абдулатиф томонидан Бухоро зиндонига ташланган. Абдулатифнинг ўлимидан давоми…

Султон Аҳмад Мирзо

(1451 йил, Самарқанд – 1494 йил, Оқсув мавзеси, Ўратепа) (1469-1494) Темурийлардан бўлган Мовароуннаҳр ҳукмдори (1469-1494). Абу Саид Мирзонинг катта ўғли. Онаси – Ўрда Буға Тархоннинг қизи. Отаси унга Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимлигини берган. Кейинчалик Тошкент, Шоҳруҳия ва Сайрамни ўз давоми…

Султон Маҳмуд Мирзо

(1453 – Самарқанд – 1495 йил) (1494-1498) Самарқанд ҳокими (1494-1498). Темурийлардан. Абу Саид мирзонинг 3-ўғли. Отаси даврида Астробод вилояти ҳокими. Абу Саид Мирзо вафоти (1469)дан сўнг Термиз, Чағониён, Ҳисор, Хатлон, Қудуз, Бадахшон ва Ҳиндикуш тоғларигача бўлган ерлар унинг тасарруфига ўтган. давоми…

Султон Али Мирзо

(1483-1500) (1498-1500) 1498-1500 йилларда Мовароуннаҳрда ҳукмронлик қилган сўнги темурий ҳукмдор. Султон Маҳмуд Мирзонинг 3-ўғли. Онаси – Зуҳра бегим. Отасининг вафотидан сўнг Қарши вилояти ҳокими бўлиб, кейинчалик акаси Бойсунғурдан Бухорони (1497 йил декабр), Бобур эса, Самарқандни тортиб олган. Бобур ота мерос давоми…

Шайбонийхон

Султон Муҳаммад Шайбонийхон ибн Будоқ Султон ибн Абулхайрхон (1451-1510), (1500-1510) «Шайбонийлар сулоласи» асосчиси (1500-1510), Абулхайрхоннинг набираси, Будоқ султоннинг ўғли. Туғилганда унга туркийлар одатига кўра икки исм – Муҳаммад (арабча) ва Шайбонийхон (туркийча) исмлари қўйилган. Абулхайрхон унга Шоҳбахт деб лақаб қўйган. давоми…

Кўчкунчихон

Кўчкунчихон ибн Абулхайрхон (кўчим) (?-1530-й.) (1510-1530) Шайбонийлар сулоласидан бўлган хон. Абулхайрхон ва Робия Султонбегим (Улуғбек мирзонинг қизи)нинг фарзанди, Шайбонийхоннинг амакиси. Шайбонийхон томонидан Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинланган(1503-1509-й.). Мовороуннаҳр хони (1510-1530-й.). Шайбонийларнинг Мовароуннаҳрни босиб олиш учун қилган юришларида фаол иштирок этган. давоми…

Абу Саидхон

Абу Саид ибн Кўчкунчихон (?-1533-й.) 1530-1533 йилларда шайбонийлар ҳукмдори. Унинг даврида Мовароуннаҳрда шайбонийлар ўртасида Бухоро ва Самарқанд тахти учун ўзаро низолар давом этган. У машҳур тасаввуф олими бўлмиш ўз вазири Офоқ Хожанинг мудири эди.