Озод Шарафиддинов. Миллатни уйғотган адиб

Агар мендан шунча йил яшаб умрингдан топган қувончинг ва мамнуниятинг нима бўлди деб сўрасалар, мен ҳеч иккиланмасдан Ойбек ва Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор ва Шайхзода каби буюк сўз санъаткорлари билан замондош бўлганим, уларнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлганим, бетакрор асарларИдаги гўзаллик ва давоми…

Омонулла Файзуллаев. «Шому сахарлар оҳ уриб»

Ғафур Ғулом отам Файзуллахўжа билан биргаликда 1916 — 1917 йиллари Тошкентдаги рус-тузем мактабида ўқиганлигини ва улар болаликдан дўст бўлганлигини ёшлигимдан биламан. Шу туфайли бўлса керак, у кишининг фаолияти билан ҳамма вақт қизиққанман. 1943 йили Ўзбекистон Фанлар академияси таъсис этилганда Ғафур давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Бобур – миллий артиллерия асосчиси

Тарихда ўтган ҳарбий муҳорабалар сирлари, армияни сақлаш, тартиб билан иш юритиш, уни янги аслаҳалар билан бойитиш тажрибалари бугунги ёш аскару зобитларимизда Ватанга муҳаббат, ўтмишимиздан ғурур, янгилик яратишга ҳавас уйғотиши шубҳасиз. Айниқса, Амир Темур ва Заҳириддин Бобурнинг ҳарбий маҳоратини, уларнинг юксак давоми…

Бегали Қосимов. Ватан ва миллатнинг ўтлиғ куйчиси

Шоир Тавалло — Тўлаган Хўжамёров ХХ аср бошида Тошкентда етишган, халқ ўртасида катта шуҳрат қозонган истеъдодлардан. Ойбек “Болалик”да шундай ёзган эди: “Айвонда мук тушиб, Таваллонинг шеърларини ўқишга киришаман. Ўқийман, диққат билан, берилиб, узоқ ўқийман… Шеърлар рангдор, жонли, тили ўзига хос, давоми…

Муҳаммаджон Имомназаров. Жаҳон тан олган шоир

Ҳинд форсийзабон шеъриятининг чароғон юлдузи Амир Хусрав Деҳлавий бўлиб, бўлғуси шоирнинг отаси Сайфуддин Маҳмуд ХIII аср бошларида Ўрта Осиёга ёпирилган Чингизхон қўшинларининг балосидан ўз элатини сақлаб қолиш мақсадида ватани Шаҳрисабзни тарк этиб, Ҳиндистон сари юзланган эди. Маълумки, ХII аср бошларида давоми…

Тоҳир Малик. Ибрат мактаби

Қалам аҳлининг пирларидан саналмиш Абдулла Қодирийнинг маҳорати ҳақида гап айтишга камина томонидан уриниш бўлиб эди, энди янгироқ фикр баён қилиш масъулиятини зиммамизга юклаб, қўлга қалам олмоққа журъат этдик. Абдулла Қодирийнинг адабий тил борасидаги маҳоратларини дурлар хазинасига қиёслашимиз мумкин. Адибнинг ҳикоялари, давоми…

Наим Каримов. Кино санъатимиз кашшофи

ХХ аср бошларида ўзбек халқининг маънавий-маданий ва ижтимоий ҳаётида рўй берган қутлуғ воқеалар тўғрисида сўз борганда, янги усулдаги мактаб, замонавий бадиий адабиёт, матбуот ва театр санъатининг пайдо бўлгани тўғрисида ифтихор туйғулари билан сўз юритамизу, аммо фото ва кино санъатларини нима давоми…

Эргаш Очилов. Жаҳоний тариқат асосчиси

Мусулмон Шарқида машҳур тариқат пири, хожагон-нақшбандия силсиласининг асосчиси Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний 1103 йили Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, унинг отаси Имом Абдулжамил Ҳаққа яқин киши эди. Имом Молик авлодидан бўлган бу нажиб инсон ўз даврининг улуғ донишмандларидан давоми…

Умида Исоқова. Пушкинни эслаганда

Пушкиннинг ҳаёт шаъмини сўндирган машъум дуэлдан сўнг 166 йил ўтди. Дуэл қатнашчилари ҳақидаги маълумотлар ҳали-ҳануз охиригача очилган эмас. Адабиётшунослар бу борада жуда қизиқарли маълумотларни эълон қилмоқдалар.Пушкин ва Дантес — Гончаровлар катта оиласининг икки куёви. Натали ва Катрин опа-сингиллар эди. Ўз давоми…

Ҳалим Саидов. Беҳбудийнинг сафдоши

ХIХ асрнинг II ярми — ХХ аср бошларида халқимиз ва юртимиз рус мустамлакачилари оёғи остида топталган, инсон ору номуси, шаъну шарафи таҳқирланган бир пайтда ҳам Самарқандда кучли маънавий-маърифий, адабий муҳит бор эди.Беҳбудий ўз даври ижтимоий-сиёсий ҳаракатининг энг йирик намояндаси, Туркистон давоми…