Мансур Жумаев. Кичкина одамнинг улкан қалби

Атоқли адиб Асқад Мухторнинг сўнгги асари — «Уйқу қочганда» номли тундаликларида шундай сатрлар бор: «…ушалмайдиган орзу яхши, унинг айби ҳам йўқ, жавобгарлиги ҳам йўқ, дилингни аллалаб яшайверади. Аммо ушаладиган орзулар кўпинча алам билан тугайди. Сен доҳиёна шоир бўлолмасанг, бу — давоми…

Жаббор Раззоқов. Китоб мўъжизалар яратишга қодир

Ижод ва истеъдод ҳақида кўп ўйлайман. Бу ноёб хислатлар замирида жуда катта маъно, бир тоифа одамларнинггина эмас, балки бутун инсониятнинг тақдири мужассам эканлигини ҳис қиламан. Истеъдодли инсонларнинг бутун бир халқ, мамлакат ҳаётини ўзгартириб юборганлари тарихдан яхши маълум. Халқимиз, Ватанимиз тарихида давоми…

Мансур Жумаев. Уйқудаги гўзаллар меҳмони

Ўлим ҳақида кўп ўйлаш ўлимга элтади, дейдилар. Ажаб, чиндан ҳам шундайми?! Лекин нима бўлганида ҳам бу синоатли дунёда ҳамманинг тақдири ҳар хил интиҳо топади. …1899 йилнинг 11 июнида япон оилаларидан бирида Ясунари исмли чақалоқ дунёга келди. У ўзининг икки ёшга давоми…

Иномжон Абдиев. Асрлар махзани битилган қоғоз

Ҳар бир даврнинг ўз яратиғи, жаҳоншумул кашфиётлари бўлади. Бундан ўн тўрт аср муқаддам бутун дунёда Самарқанд қоғозидан бебаҳороқ нарсани топиш қийин эди. Алгебра фани асосчиларидан бири ал Хоразмий ҳам бир дўстига ёзган мактубида Самар­қанд қоғозининг ниҳоятда қимматлилигини таъкидлаб ўтади. Дарҳақиқат, давоми…

Назар Тўраев. Олимнинг нурли умри

Яхши инсондан яхши хотиралар қолади. Фидойи олимнинг илм-фанда янгилик бўлиб кирган илмий-изланишлари эса унинг сермазмун умр йўлидаги шамчироқ мисол порлаб туради. Машҳур физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби Убай Орифов ҳам ана шундай заҳматкаш давоми…

Омон Мухтор. Халқ билан гаплашишни биламизми?

Ўлмас Умарбеков деган Ёзувчини дўстлари яхши билишади. Эслашади. Яқинда шу ижодкор тўғрисидаги замондошлари ёзган хотиралар китоб бўлиб чиқди. Ўтган адибларимиз ҳақида бундай хотира китоблари босилаётгани фақат бугун эмас, келажак учун ҳам муҳим воқеадир. Катта Ёзувчи, давлат ва жамоат арбоби бўлган давоми…

Шомақсуд Исоқов, Муҳиддин Полвон. Самолёт ясагани учун қамалган олим

Қатағон қурбони Ҳусайнхон Ниёзий физика ва кимё соҳасида биринчи дарсликлар ёзиб қолдирган миллатимизнинг фидойи, адабиётшунос, шоир ва маърифатпарвар олимларидан бири бўлган. Ўтган асрнинг 30-йилларида ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетида фаолият кўрсатган физик олим Ҳусайн­хон Ниёзийнинг қаламига мансуб “Радиактив моддалар ва уларнинг давоми…

Наим Каримов. Асил Мансур қисмати

1937-1938 йиллардаги сиёсий қатағон Наманган вилоятида истиқомат қилган маориф ва маданият ходимларининг катта бир гуруҳини ҳам ўз гирдобига тортган. Эндигина 32 ёшга қадам қўйган, адабиёт ва журналистика соҳасидаги дастлабки ишлари билан эл оғзига тушган Асил Мансур 1937 йилнинг шундай бегуноҳ давоми…

Азамат Суюнов. Эзгу ном, ёрқин хотиралар

Дунё тамаддунига буюк кашфиётлари билан улкан ҳисса қўшган улуғ ватандошларимиз довруғи ҳавас қилса арзигуликдир. Илк Уйғониш давридаёқ Туронзаминдан қомусий билим соҳиблари етишиб чиққанига жонли тарихимиз шоҳид. Чор Россияси мамлакатимизни босиб олгандан кейин ҳам тошда ўсган гул каби ноёб истеъдодлар илмий давоми…

Тоштемир Турдиев. Денов — қадимий шаҳар

Академик Г.А.Пугаченкованинг “Холчаён” номли китоби ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида чоп этилган. Китоб милоддан аввалги III-I асрларда тараққий этган, ҳаттоки гуллаб-яшнаган манзил, бугунги ибора билан айтганда, бир шаҳар ҳақида маълумотлар беради ва бу шаҳарнинг номини Холчаён деб атаган муаллиф тафсилотларини баён давоми…