Етти осмон тушунчаси

Ҳаммамизга маълум, Самолётми, дирижабилми, оддий варрак ёки қушми уча бошласа, уларни осмонга кўтарилди деб айтамиз. Савол туғилади: қайси осмонга? Биринчи осмонда учишаётир. Майли унда еттита сфера – Магнитосфера, Ионосфера, Экзосфера, Термосфера, Мезосфера,  Стратосфера, Тропосфералар бўлақолсин. Бу сфераларнинг ҳаммаси биринчи осмондаги атмосфера қатламларига тегишли. Шундай қилиб биз биринчи осмон деб самолётлар, варраклар, қушлар, парашютчилар, делтапланчилар учиб юра оладиган ва Ернинг тортишиш кучи таъсири остида бўлган фазо ҳудудини қабул қиламиз.

Маълумки Ернинг сунъий йўлдошлари Ер орбитасига чиқиб олиши учун маълум бир тезликка, яъни, секундига 8,2 км. тезликка эга бўлиши шарт. Бу тезликка эга бўлмаган жисм у хоҳ самолёт бўлсин, хоҳ қуш ё варрак Ер орбитасига чиқа олмайди. Чунки иккинчи осмонни характерловчи қатор  физик қаттиқликни ёриб ўтиш учун шундай улкан тезликка эга бўлиш талаб этилади. Ер орбитасини замонавий фан космос дея атай бошлади. Биз уни иккинчи осмон дея номласак бўлади. Шундай қилиб космик кемалар Ер атрофида сунъий йўлдош сифатида айланиб юрадиган вазнсизлик ҳукмрон фазо ҳудудини  иккинчи осмон деб қабул қилишимиз ақлга тўғри келади. Бу осмон мавжудлигини замонавий олимлар минг йиллардан буён тасаввур этиб келишган. Лекин унинг мавжуд эканлиги биринчи космик кема 1957 йили кўтарилганидан сўнггина исботини топди.

Учинчи осмон деб Ойнинг Ер атрофида миллиард йиллардан буён  ҳаракат қилаётган орбитаси қатламларини олсак ўринли бўлади. Демак учинчи осмонни Ой ўзига макон қилиб олган ҳамда у ҳам Ернинг тортишиш кучи ҳукмрон бўлган ҳудудда жойлашган. Демак учала осмон ҳам Ер билан бирга уни ўраб олган ҳолда Қуёш атрофида ҳаракат қилиб кўчиб юришибди.

Тўртинчи осмонга чиқиш учун космик кемамиз секундига 11 км. дан катта бўлган тезликка эга бўлиши шарт. Шунда космик кема Ер тортишиш кучи таъсиридан қутилиб, Қуёшнинг сунъий йўлдошига айланади ва Қуёш атрофида Ер ва бошқа планеталар каби маълум бир орбита бўйлаб айлана бошлайди. Еримиз тўртинчи осмонда Қуёш атрофида ҳаракат қилиб юрибди. Биринчи, иккинчи ва учинчи осмонларга Ер ҳукмрон бўлса, тўртинчи осмонга Қуёш ҳукмронлик қилаётир.

Бешинчи осмон. Қуёш ўзининг барча сайёраларини судраган ҳолда фазода секундига 295 км тезлик билан ҳаракатланиб, тахминан қутб юлдузи йўналишидаги марказ атрофида ҳаракатланиб бормоқда ва бу ҳаракат  сомон йўли галактикасида рўй бермоқда. Қуёш ўз ҳаракатини рўёбга чиқараётган сомонйўли галактикаси жойлашган фазо ҳудудини бешинчи  осмон деб олишимиз мумкин. Ушбу бешинчи осмонга сомонйўли галактикаси ҳукмрон бўлиб турибди ва у ўз ҳукмидаги осмондан Қуёшнинг чиқиб кетишига йўл бермаётир ҳамда уни ўзига қарашли бўлган бешинчи осмон ҳудуди бўйлаб ҳаракат қилишга мажбур этаётир. Кўриб турибмизки, Қуёш маълум белгиланган йўналиш ва муддатгача ўз ҳаракатини давом эттираверади. Ҳозирги замон фани буни инкор қилмайди. Ой ҳам Ер ҳам барча планеталар ҳам ўз йўлдошлари билан бирга  Қуёшга эргашган ҳолда сомонйўли галактикасида секундига 295 км. тезлик билан ҳаракат қилиб кетмоқда.

Олтинчи осмон. Фазо  кемамиз мабодо  тезлигини Қуёшнинг сомонйўли галактикаси бўйлаб ҳаракати тезлигидан бир мунчага ошира олса (у тезлик миқдори қанча бўлишини ҳали астрономларимиз ҳисоблаб чиқа олишмаган),  у ҳолда у сомонйўли галактикасини ва унинг табиий йўлдошларини ҳам ортда қолдириб, унинг таъсиридан кейинги осмонга  чиқиб кетади ва ўзи ҳам сон-саноқсиз галактикалар қатори у галактикалар сузиб юрган улкан фазо ҳудудида маълум йўналишда ва маълум бир марказ атрофида айланиб сузиб юрувчи жажжигина бир “галактикача” бўлиб қолади. Ушбу галактикалар ва бизнинг жажжи “галактикамиз” ҳаракатланиб юрган фазо ҳудудини биз олтинчи осмон деб олишимиз мумкин. Айтиш лозимки, мазкур галактикалар “Қутб юлдузи” каби марказ атрофида айланма ҳаракатда бўлиб туришмоқда ва уларнинг бир маротаба айланма ҳаракатини бажариши учун кетган вақт Ер куни ҳисобида бир миллиард йилга тенг бўлиши мумкин. У ўлчовни олтинчи осмоннинг ўзига нисбатан бир кун деб олишимиз ҳам мумкин. Бу осмон биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи осмонларни ўз ичига олади.

Еттинчи осмон ҳозирги замон фани, тўғрироғи Эйнштейн ҳисоблаб чиққан бизнинг олам чегарасининг нариги томони бўлади. Барча галактикалар ўз юлдузлари билан бирга улкан тезликда олам сарҳади томон олтинчи осмоннинг қайсидир маркази (Қутб юлдузи каби)  атрофида ҳаракат қилган ҳолда кенгайиб ҳам бормоқда ва у галактикаларнинг бизга нисбатан тезлиги орта бормоқда (уларни 7 осмондаги қандайдир кўринмас улкан куч ўзи томон тортиб тургандек). Уларнинг тезлиги ёруғлик тезлигига тенг бўлгач, еттинчи осмон томонга ўтиб кетадилар ва бизларга бутунлай кўринмай қоладилар (Хаблл қонуни). Мабодо фазо кемамиз маълум бир тезликдан (ушбу ўринда ёруғлик тезлиги) катта тезликка эга бўла олса, у ҳолда у бизнинг олам чегарасидан ўтиб кетиши мумкин бўлади. Бизнинг олам сарҳадидан  (чегарадан) вақти-вақти билан баъзи юлдузлар, галактикалар  ўтиб кетиб туриши ҳозирги замон олимларига маълум ва фазонинг бизнинг олам сарҳадининг нариги томонидаги оламни биз еттинчи осмон деб олишимиз мумкин. Бу осмон биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи  ва олтинчи осмонларни ўз ичига олади.

Биз келтирган етти осмон тушунчаси замонавий фан томонидан аниқ тасдиқланган. Албатта, биз бу осмонлар ҳақида Еримизга нисбатан фикр юритдик. Етти осмон бир-бири билан уйғун эканини, яъни, биридан иккинчисига силлиққина ҳеч бир ёриқ ёки тирқишсиз ўтиб боришини тасаввур этиш қийин эмас. Етти осмон қатма-қат жойлашганига  ким шубҳа келтира олади? Илм-фан тараққиёти шуни кўрсатмоқдаки, қачонлардир Ердаги қуруқлик бир бутун, яхлит бўлган ва улар кейинчалик қитъаларга ажраган.

Астрономияда бўлиши керак бўлган тушунчаларнинг миллиарддан бири ҳам маълум эмас. Етти осмон ҳақида маълумотлар илмий асосини топиб турса-да, у тушунча шу кунгача шаклланмаган эди. Эндиликда астрономияга етти осмон тушунчаси кириб борди. Етти осмоннинг ҳар бири қат-қат бўлиши мумкинлигини назардан қочирмаслигимиз керак. Масалан биринчи осмон тропосфера, ионосфера каби бир неча қатларга бўлинса, тўртинчи осмон ҳам қатор қатларга бўлингандир. У қатлардан бирида Венера, яна бирида Марс ҳаракатланса, қайсидир қатида Ер ўзининг доимий табиий йўлдошлари  уч осмон ва Ой ҳамкорлигида мунтазам ҳаракатдадир.

Мансурхон ТОИРОВ,

физика математика фанлари доктори, профессор.