Илм бериш фақат мактабнинг иши эмас. Мактаб шу билимга калит беради холос. Мактабдап ташқари ўқиш ҳаётни тўлалигича қамраб олади! Инсон бир умр илмини ошира бориши лозим.
А. В. ЛУНАЧАРСКИЙ
Инсон ҳаёт экан, гарчи сочи оқарган бўлса ҳам билим олиши мумкин, билим олишни истайди ва билим олиши шарт. Бинобарин, мактабдан ташқари олинадиган ҳар қандай билим, чупик ҳаёт бутун борлиги билаи мактаб доирасига сиғмайди, мустақил ўқиш жараёнидир.
А. В. ЛУНАЧАРСКИЙ
Ҳеч бир одам мукаммал, яъни тўла шаклланган ҳолда дунёга келмайди, аммо унинг бутун ҳаёти бетиним ҳаракатдаги ўсиш ва доимий шаклланишдан иборатдир.
В. А. БЕЛИНСКИЙ
Ҳар бир одам икки хил тарбия олади: бириичи тарбияни ўз ҳаёт тажрибаларини сингдириш йўли билан ота-она беради, иккинчиси, янада муҳимроғини эса унга ҳаётнинг ўзи ўргатади.
Э. ТЕЛМАН
Ўз ҳаёт тажрибасини ҳар томонлама бойитмаган одамнинг тарбияси — беҳуда.
Э. ТЕЛМАН
Тарбия ишида ўз-ўзини такомилллаштириш жараёнига катта ўрин берилмоғи лозим. Инсоният фақат мустақил ўрганиш туфайлигина тараққий этган.
СПЕНСЕР
Ҳар қандай чуқур билим фақат мустақил ўқиш йўли билангина орттирилади.
Н. А. РУБАКИН
Инсонни унинг шахсий маънавий фаолияти, бошқача айтганда, бошқа одамлардан ёки китоблардан билганларини ўзича, мустақил ўйлаши, бошидан кечириши, ҳис эта билиши ўқи-мншли қилади.
РУБАКИН
Ўз устингизда мустақил ишлашдан ҳеч вақт тўхтаманг, қанчалик ўқиманг, қанчалик билманг, илм ва ўқишнинг чеки ва чегараси йўқлигини унутманг.
Н. А. РУБАКИН
Ўз фикрини яхши ифодалай олмаслик — иллат; лекин мустақил фикрга эга бўлмаслик эса ундан ҳам баттарроқ иллат; мустақил фикрлар, мустақил орттирилган билимлардангина туғилади.
К. Д. УШИНСКИЙ
Бировдан эшитиб олинган билимлар билан қаноатланишни сира тасаввур этолайман; ўзгаларнинг билими гарчанд бизни у-бу нарсага ўргатса ҳам, аммо фақат ўз ақлинг билан ақлли бўла оласан.
М. МОНТЕН
Ўзгаларнинг дастури — маслаҳат овозидан бошқа нарса эмас.
Н. А. РУБАКИН
Ўзи ҳаракат қилмаса, ҳеч ким ҳеч қачон мақсадига эришолмайди. Биров кўрсатган ҳар қандай ёрдам ҳам сен қилган уринишларнинг ўрнини босолмайди.
Н. А. РУБАКИН
Ҳақиқатни ўзгалар тилидан тўла билиб, тўти сингари ёдлаб олгандан кўра, ўз ҳара-катинг билан чалароқ билганинг афзал.
Р. РОЛЛАН
Тиришқоқлик илм сари ягона йўлдир.
Б. ШОУ
Фанда энг ишончли кўмакчи ўз ақлинг, тафаккурингдир.
Ж. ФАБР
Тайёр эътиқодларни на яхшп таниш-билишлардан тилаб, на китоб магазинидан сотиб олиш мумкин. Уни ўз миямизда содир бўладиган мустақил фикрлаш жараёнида шакллантира боришимиз зарур.
Д. И. ПИСАРЕВ
Фан чўққиларига чиқишга уринишдан аввал фан асосларини эгалланг. Бошлаган ишингизни охирига етказмай туриб, кейингисига қўл урманг. Олган билимингиздаги кемтикларни ҳатто энг дадил тахмин ва фаразлар билан ҳам ифодалашга уринманг. Фанда қора ишдан қочмасликка ўрганинг.
И. П. ПАВЛОВ
Камолот ва билимга ҳеч бир одам ўз-ўзидан эришолмайди. Кимки билимдон бўлишни истар экан, унга ўз фаолияти, ўз кучи, ўз тиришқоқлиги билан эришмоғи лозим.
А. ДИСТЕРВЕГ
Агар чиндан ҳам фарзандларимиз билимли одам бўлишни истасалар, улар билимни мустақил машқлар орқали эгалламоқлари керак.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
Оз бўлса ҳам билмоқ учун кўп ўқимоқ зарур.
МОНТЕСКЬЕ
Ўқимишлилик аччиқ илдизнинг ширин мевасидир.
КАТТА КАТОН