Маданиятнинг ворисийлиги ҳақида

Мен қадимги донишмандларнинг ўз асарларида бизга қолдириб кетган ақл дурдоналарини кўздан кечираман; агарки биз уларда нимадир яхши бир нарсага дуч келсак, уни ўзлаштириб оламиз ва жуда катта фойда орттирган ҳисобланамиз.
СУҚРОТ

Олға интилган ҳар бир киши ўтмиш ва ўз даври бойликларидан фойдаланиши турган гап.
А. ДИСТЕРВЕГ

Мукаммал заковат, агар таъбир жоиз бўлса, аввалги барча асрлардаги ақлни ўзида мужассам этади.
Б. ФОНТЕНЕЛ

Халқ — бамисоли олтин қидирувчи, дур қидирувчидек гап: у фақат энг нодир, энг буюк нарсаларнигина ажратиб, авайлаб, бағрида асраб, неча ўн йиллар давомида сайқаллаб келади.
М. И. КАЛИНИН

Қадимги донишмандлик шу қадар кўп дурдоналарни мерос қолдирганки, уларни бир-бирига қараб чиқиш натижасида бутун бир йиқиб бўлмас девор вужудга келган.
М. Е. САЛТИКОВ-ШЧЕДРИН

Инсоннинг энг яхши ва гўзал фикрларини жамлаш беқиёс хазина яратиш бўлур эди.
Ж. ДЕЛИЛ

Турли-туман тарбиявий ҳикоятлар ва ҳикматли сўзларни тўплаш тенгсиз давлатдир.
И. ГЁТЕ

Мақолга айланиб кетган ёки алифбе ва китобларни безаб турувчи кўпгина ҳақиқатлар агар биз учун жонсиздек ва сийқа гапдек туюлмаганда эди биз ниҳоятда ақлли ва жуда бахтли одамлар бўлардик.
Д. И. ПИСАРЕВ

Донолар бисотини ўрганиш бизни юксакликка кўтариб, қудратли ва олижаноб инсонга айлантиради.
Я. КОМЕНСКИЙ