Инсон – олам безаги

Мен учун инсондан қимматлироқ бирон-бир китобий ҳақиқат йўқ. Инсон демак ўзига бутун бир оламни олиб юрадиган жону жаҳондир ва у абадул-абад яшасин.
М. ГОРКИЙ

Ҳаётимнинг энг мушкул дамларида ҳам, энг оғир дақиқаларида ҳам қалбим: «Яшасин инсон!» — деган гимнни куйлаган.
М. ГОРКИЙ

Ердаги жамики гўзал нарсалар – офтобдан ва барча яхши нарсалар – инсондан.
М.М.ПРИШВИН

Олам улуғ кишиларга бой. Ахир ҳар бир қишлоқ, ҳар бир шаҳар, ҳар бир ўлка ўз буюк кишига эга эмасми?
К.БОУВИ

Мен инсонман деган улуғ фикрла, ҳамиша кўксимни тутаман баланд.
В. А. ЖУКОВСКИЙ

Инсон — бутун бир олам, фақат ундаги асосий туйғу олижаноблик бўлса бас.
Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ

Инсон қанчалар ажойиб, агар у чинакам инсон бўлса.
МЕНАНДР

Олим, шоир, жангчи-ю, қонуншунос ва ҳоказо бўлиш яхши, лекин шулар баробарида инсон бўлмаслик ёмон.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Кишининг ҳақиқий инсон бўлмоқликдан бошқа мақсади бўлиши мумкин эмас.
Л. ШЕФЕР

Ҳамиша қаҳрамон бўлиш мумкин эмасдир, лекин ҳамиша инсон бўлиб қолиш мумкин.
И. ГЁТЕ

Ватанини севувчи ҳар бир гражданин ўз юрагида сохтагарчилик эмас — чинакам севги деган шиорни олиб юрмоғи керак. Ҳам илмий жиҳатдан, ҳам ах-лоқий жиҳатдан ҳақиқатга хизмат қилмоқ даркор. Инсон бўлмоқ даркор.
Н. И. ПИРОГОВ

Инсон бўлиш — бу масълият сезишингдир. Ўзингга алоқасиздай туюлса ҳам қашшоқлик олдида андиша қилишингдир. Дўстларинг эришган ҳар бир ғалабадан фахрланишингдир, ўз ғиштингни қуя туриб, дунёдаги бунёдкорликка кўмаклашаётганингни ҳис этишингдир.
А. СЕНТ-ЭКЗЮПЕРИ

Инсон бўлиш — курашчи бўлмоқликдир.
И. ГЁТЕ

Биз, фақат курашувчи инсонгина қадр-қимматга эга бўлган замонда яшамоқдамиз.
Э. ТЕЛМАН

Инсон эзгуликни ва улуғликни орзу қилиши керак.
А. ГУМБОЛДТ

Одамга буюклар олдида таъзим қилишгина эмас, балки улардан ўзиб кетишга интилиш ҳам хосдир.
В. И. МУХИНА

Киши бекордан-бекор қуруқ гавдани кўтариб юриш учун эмас, балки улуғ ва кўламли вазифалар устида ишлаш учун дунёга келади.
Л. АЛБЕРТИ

Ҳеч бир киши тап-тайёр ҳолда, яъни керагича шаклланган ҳолда дунёга келмайди, лекин унинг ҳамма ҳаёти тўхтовсиз ҳаракатдаги тараққиёт, доимий шаклланишдан бошқа нарса эмас.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Ўз-ўзини тарбияламоқ учун аввало киши ўзини бешафқат, холис судга чақирмоғи керак, ўз нуқсонлари, камчиликларини аниқ ва очиқ-ойдин, ғурурини аяб ўтирмай, тушуниб олиши ва улар билан келиша оламанми ёки йўқми, уларни ортиқча юк қилиб бўйнимга илиб юраманми ёки четга улоқтириб таш-лашим зарурми, деган масалани узил-кесил ҳал этиб олмоғи керак.
Н. А. ОСТРОВСКИЙ

Ўз йўлини топиш, ўз ўрнини билиш — инсон учун энг муҳими шу, бу инсоннинг ўзлигини таниши демакдир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Бирдан тушуниб етиш ва ҳис қилиш мумкин, лекин бирдан инсон бўлиб қолинмайди, балки инсон сифатида шаклланмоқ керак.
Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ

Энг мушкул касбу кор инсон бўлишдир.
ХОСЕ МАРТИ

Инсон бўлиш — бу санъатдир.
НОВАЛИС

Агар сен ўзингни мажбур этмасанг ва ўз-ўзингга талабчан бўлмасанг, юзта ўқитувчини сенга бириктириб қўйганларида ҳам бундан ҳеч натижа чиқмайди.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Бу дунёнинт бир камлигини пеш қилиб, ўз камчиликларингизга бу қадар ёпишиб олманг.
Ж. РЕНАР

Ўзингда қандайдир ожизликни пайқаб қолдингми, сохтагарчилик ва муғамбирликни йиғиштириб қўйиб, тузалиш пайида бўл.
Э. ДЕЛАКРУА

Хулқ тузатилишга қараганда бузилишга мойилроқ.
Л. ВОВЕНАРГ

Ғайрат маънавий камолотнинг зарур шартидир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Ўзимни ёмон ишдан тийишга қурбим етмайди, дейиш — одам ўзини одам эмас, ҳатто ҳайвон ҳам эмас, балки буюм, деб тан олиши билан баробардир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Киши бадантарбия қилгани сингари ақл ва феъл-атворини ҳам машқ орқали тоблаши мумкин.
Д. И. ПИСАРЕВ

Бадантарбия машқи танани бақувват қилса, фикр юритиш машқи ақлни кучайтиради.
А. Н. РАДИШЕВ

Қалбнинг ҳам худди танага ўхшаб ўз бадантарбияси бор, бусиз у хароб бўлади, ҳаракатсизлик лоқайдлигига тушади.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Инсон доно, одми, одил, жасур ва саховатли бўлиши керак. Шундагина у Инсон деган юксак унвонга лойиқдир.
К. Г. ПАУСТОВСКИЙ