Хулқ маданияти ҳақида

Барча фазилатлар сингари ўзни тута билиш ҳам машқ орқали ривожланади. Кимки катта ёшга етганда ўз эҳтиросларини бошқаришни хоҳлар экан, бунга у ёшлигидан ўрганмоғи лозим.
Г. СПЕНСЕР

Қизиққон одам ҳар доим ҳам бадфеъл бўлавермайди. Бироқ одам қанчалик шиддатли ва тоз бўлса, у ўзини тутиш кўникмасига ҳам кўпроқ эга бўлиши керак.
Н. В. ШЕЛГУНОВ

Инсоннинг тушунмай ва ўзини тута билмай қолган пайти унинг энг ёмон ҳолатидир.
М. МОНТЕН

Эҳтиёткор ва совуққон бўлинг. Совуққонлик оташюраклик сингари зарурдир.
Ж. ЛЕББОК

Кураш бор экан, ўз устингдан ғалаба қилишинг мумкин ва у ҳақиқий ғалабадир; руҳнинг камолати ҳам жисм камолатидек машаққатли.
А. И. ГЕРЦЕН

Уюрда кучли филлар кўп бўлишига қарамай, агар улар эсанкираб қолишса, эчки сурувидан фарқ қилмай қоладилар.
Б. МУКЕРЖИ

Тажанглик ва қайсарликни кучлилик белгиси, деб ҳисоблайдиганлар катта хато қиладилар. Жазавага тушган одамни ҳатто олти киши зўрға ушлаб турса ҳам, бари бир у кучсиздир.
Т. КАРЛЕЙЛ

Аксари тинч оқар дарёлар сершовқин шалолалардан бошлангани билан, бироқ уларнинг ҳеч бири то денгизгача ўйноқлаб, кўпириб боролмайди. Бу сокинлик кўз илғамас буюк куч белгисидир; ҳиссиётлар ва фикрлар тошқинлиги, теранли-ги ҳам ортиқча шиддатни тақозо этмайди.
М. Ю. ЛЕРМОНТОВ

Инсоннинг ҳақиқий кучи унинг шиддатида эмас, балки собит осойишталигидадир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Инсоннинг имкони борича вазиятни ўзи кўпроқ баҳолаб, иложи борича вазиятга ўзи тобе бўлмаслиги, сўзсиз, унинг энг буюк хизмати бўлиб қолаверади.
И. ГЁТЕ