Хатоларга муносабат ҳақида

…Ҳеч бир амалий иш қилмайдиган одамгина хато қилмайди.
В. И. ЛЕНИН

Ҳеч нима қилмайдиган одамгина хато қилмайди, ҳолбуки унинг асосий хатоси ҳам шудир.
А. Н. ТОЛСТОЙ

Шундай одамлар борки, ҳеч қандай ақлли фикрлар билан машғул эмаслар ва шунинг учун ҳам ҳеч қачон адашмайдилар.
И. ГЁТЕ

Шундай одамлар борки, уларнинг бор хизмати ҳеч нима қилмасликдир.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ

Кўп нарсага ружу қилган одам кўп иарсада хато қилиши муқаррар.
МЕНАНДР

Ҳар бир одам ўзича хато қилади, негаки хатолар кўпинча апиқликни ҳар хил тушунишдан келиб чиқади.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ

Хатонинг боиси мукаммалликни билмасликдадир.
ДЕМОКРИТ

Хато бор-йўғи нотўғри мулоҳазаларпинг оқибати, холос, аммо ўжарлик билан хатода туриб олнш кўзга яққол ташланса, бу иродасизлик белгисидир.
К. БОУВИ

Турлича хато қилиш мумкин, аммо тўғри йўл эса битта. шу сабабли ҳам тўғри йўлдан кўра хато қилиш осон; мўлжалга тегишдан кўра тегмаслик ўнғай.

АРАСТУ

Ўзни бенуқсон ҳисоблаш адашишнииг энг тўғри йўлидир.
П. БУАСТ

Хатолардан қўрқманг, уларсиз яшаб бўлмайди.
М. ГОРКИЙ

Хатолар ақл беради.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Бировнинг хатоси — бошқага сабоқ.
Ж. РЕЙ

Бировларнинг нуқсони учун ўзингга панд беришинг — мен кўпинча шундай қиламан — нотўғри бўлганидек, ўз нуқсонларингни бировда кўриб, уни танқид қилишинг ҳам мутлақо ўринсиздир, нуқсонга ҳеч ерда ўрин қолдирмай, ҳамиша ва ҳамма жойда уни фош этиш керак.
М. МОНТЕН

Хатоларинг ва адашган йўлингдан хафа бўлма. Ҳеч нарса сенга ўз хатоингни англаб етишингдан ортиқроқ сабоқ бермайди. Ўз-ўзини тарбиялашнинг энг асосий омилларидан бири ҳам шудир.
Т. КАРЛЕЙЛ

Доимо хато қилиб қўйишдан қўрқиш ҳаётда йўл қўйишингиз мумкин бўлган энг катта хатодир.
Э. ХАББАРД

Ким узлуксиз равишда ғайрат билан олдинга интила бориб ўз хатоларини йўқотса ва камчиликларини енгса, у шахсий камолотнда юксак чўққиларни забт этади.
Э. ТЕЛМАН

Ҳали ёш эканмиз, хато ҳам фойдадан ҳоли эмас, фақат уни то қаригунча судраб юрмасак бўлгани.
И. ГЁТЕ

Хатолар, агар уларни тан олишга бўйин ёр.берса, ҳамиша кечиримлидир.
Ф. ЛАРОШФУКО

Киши хато қилиши мумкин. Хатони риёкорликка йўймайдилар… Ҳақ иш бир қанча хатодан кейин ҳам ўлмайди. Жуда бўлмаганда асосий ғояси мустаҳкамлигича қолади. Агар биринчи қадамдан натижа чиқмаса, иккинчисидан чиқади.
Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ

Буюк кишилар ҳам хато қиладилар, улардан айримлари шунчалик кўп янглишадиларки, уларни ўртамиёна одамлар қаторига қўшиб қўйишингга сал қолади.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ

Гап ҳеч вақт хато қилмасликда эмас, балки уни мардларча тан олиб, ақл билан иш кўригаингдадир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Одам қанчалик қудратли, ахлоқи қанчалик юксак бўлса, ўзининг заиф томонлари ва камчиликларига ҳам гаунчалик журъат билан қарай олади.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Хатоларни тузатиш ўрнига қайсарлик қилиш ҳар бир одам-нинг ёки бутун бир жамоатнинг обрўсини тўкади.
Б. ФРАНКЛИН

Сохта фазилатли кишилар ўз камчиликларини бошқалардан ҳам, ўзларидан ҳам яширадилар, яхши фазилатли кишилар эса ўз хатоларини аниқ биладилар ва улар ҳақида очиқдан-очиқ гапираверадилар.
Ф. ЛАРОШФУКО

Ким ҳеч қачон телбалпк қилмаган экан, у ўзи ўйлаганчалик доно эмас.
Ф. ЛАРОШФУКО

Кишининг зийраклиги ҳеч қачон хато қилмасликда эмас, балки уни қайта такрорламасликдадир.
К. БОУВИ

Тузатиб бўлмайдиган майда хатолардан йирик иллатларга ўтиш осон.
СЕНЕКА

Инсон ўзини бошқача қилиб бўяб кўрсатмаган бўлсагина ўз кучига ишонади.
П. А. ПАВЛЕНКО

Фақат кучли одамгина ўз айбига иқрор бўлади. Фақат кучли одам камтар, фақат кучли одам кечиради… ҳатто ёзилиб кулган ҳам кучли одам, аксарият унинғ кулгиси кўз ёшларидир.
А. И. ГЕРЦЕН

Ким ўз камчиликларини тан олишдан уялса, бора-бора у орсизларча катта гуноҳ бўлган ўз қабиҳликларини ҳам оқлай бошлайди.
Г. С. СКОВОРОДА

Фанда дарсларни ёдда тутиш учун уларии такрорлаб туриш керак; ахлоқда эса хатоларни қайтармаслик учун уларни ёдда тутиш керак.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ

Кўплар хато қилмасликка интилишдан кўра хатодан пушаймон бўлишни яхши фазилат деб ҳисоблайдилар.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ

Агар киши айнан бир хатони икки марта такрорласа, у қўлини кўтариб ё тутуруқсизлигини, ёки қайсарлигини таи олиши керак.
Ж. ЛОРИМЕР

Шуни ёдда тутки, фикрингни ўзгартириб, хатоингни тузатадиган йўлга юришинг ўз хатоингга ёпишиб олганингга қараганда кўпроқ сенга эркинлик беради.
МАРК АВРЕЛИЙ

Барча одамлар янглишадилар, лекин буюк кишиларгина ўз хатоларини тан оладилар.
Б. ФОНТЕНЕЛ

Ишни тузатиб бўлмайдиган даражага олиб боргандан кўра хатони тан олнш анча олижаноброқдир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

…Агар хатода туриб олинса, агар уни чуқур асослаб бера бошланса, агар уни «охиригача етказилса», арзимаган хатодан ҳам ҳар вақт ҳаддан ташқари катта хато келтириб чиқариш мумкин.
В. И. ЛЕНИН

Оғир хато кўпинча жиноий аҳамият касб этади.
СЕНЕКА

Ҳар ким хато қилиши мумкин, фақат нодонгина ўз хатосини тан олмайди.
ЦИЦЕРОН

Бизнинг ҳар қандай нуқсонимиз шу нуқсоини яширмоқчи бўлиб қилган найрангларимиздан кўра кечирарлидир.
Ф. ЛАРОШФУКО

Уятчанлик ўз хатоларингни тан олишдан бошқа барча ҳолларда ўрунлидир.
Г. ЛЕССИНГ

Сернуқсонлик, шубҳасиз, ёмон, аммо ундан ҳам ёмонроғи, ўзингда уларни тан олмаслик истаги, бунда мазкур нуқсонларга ўз-ўзини алдаш ҳам қўшилади.
ПАСКАЛ

Ўзини-ўзи алдаш даҳшат, чунки бунда алдовчи ҳамиша алданувчида мужассам бўлади.
АФЛОТУН

Ўзгаларни алдаш ишни чигаллаштиради ва бир қарорга келишни қийинлаштиради, лекин ҳақиқат деб рўкач қилин-ган инсон кўнглидаги ёлғон эса одамни умрбод нобуд этади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Ўз иллатларингни сўз билан ниқоблашга эмас, аксинча, ошкора даволашга урин.
ПИФАГОР

Ўз нуқсонини бартараф этишда ўзи тўгрисидаги ёмон гапдан фойдалана билган кишигина бахтиёрдир.
В. ШЕКСПИР

Ўз устингиздан кулишдан чўчиманг, ўз-ўзини танқид ҳам худди ювиниш каби зарурдир.
М. ГОРКИЙ

Том маънодаги ўз-ўзини танқид — виждоннинг овози.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Ўз айбларингни яшириш билан яхши одам бўлиб қолмайсан; бу нуқсонларни сидқидилдан тан олсак обрўйимиз қайтага ортади.
ЛИХТЕНБЕРГ

Ўз ноҳақлигингизни тушунишингиз, аввалгидан кўра ақллироқ бўлишингиз демакдир.
П. БУАСТ

Ўз ожизлигини тан олиш билан инсон янада бақувватлашади.
О. БАЛЗАК