Нотўғри мулоҳазалар ва туҳмат ҳақида

Яхшиямки танқиднинг ўзи танқидга муҳтож, йўқса, у ким кўринганга даҳшатли қурол бўлиб хизмат қилган бўлур эди.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Агар аччиқ сўз из қолдирганда эди, биз ҳаммамиз тасқара бўлиб юрардик.
В. ШЕКСПИР

Туҳмат ҳар доим ҳам ғаразнинг иши бўлавермайди: у кўпроқ ҳаммани қойил қолдираман, деб гап сотишдек безиён бир орзудан келиб чиқади, баъзан эса самимий ва айни пайтда тўла ният ва хайрихоҳлик иатижаси ҳам бўлиши мумкин.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Ҳаётнинг нуқул салбий жиҳатларини тасвирлаш туҳмат қилиш деган эмас, балки фақат бирёқламаликка тушиш деганидир; туҳмат қилиш эса ҳаётда мавжуд бўлмаган нуқсонларни, унда йўқ доғларни унга тўнкашдан иборатдир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Бизни яхши билмай туриб, биз ҳақимизда ёмон гапирадиган одамлардан хафа бўлмаслик керак: унинг туҳматлари бизга эмас, ўзинииг тасаввурида туғилган шарпага тааллуқлидир.
Ж. ЛАБРУЕР

Ёлғон гапириш бошқа, гапда адашиш ва қасддан эмас, адашиш оқибатида ҳақиқатдан чекиниш бошқа гап.
П. АБЕЛЯР

Яхши кўриш туфайли қандайдир жон куйдириб айтилган насиҳатни ёвуз ният ёки гуноҳ деб ҳисоблаш лозим эмас.
АБЕЛЯР

Одамлар одатда бировга ёмонлик тилаб эмас, балки шуҳратпарастликлари учун ғийбат қиладилар.
Ф. ЛАРОШФУКО

Калтафаҳм одамлар одатда ақлларига снғмаган нарсаларнинг ҳаммасини қоралайдилар.
Ф. ЛАРОШФУКО

Истеъдодсиз кишилар кўпинча талаби катта танқидчилардир, улар имкони бор оддий ишларни ҳам уддалолмай, нима қилига ва уни қандай қилишни билмаганлари ҳолда бошқалар-дан бутунлай имконсиз ишларни талаб қиладилар.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ

Энг нозик таъб кузатувчи ва энг теран мутаффаккир доимо энг шафқатли ҳакамдир; ўз тасаввуридаги азобдан жафо чеккан одамовигина кишининг яхши фазилатларини қадрсизлантириб, ёмон сифатларини бўрттириб кўрсатишга мойилдир.
Г. БОКЛ

Тирноқ остидан кир қидириш ўртамиёнадан ё ошган, ё ошмаган одамларнинг азалий хусусиятидир. Иқтидорли ақл эгалари эса яхлит ҳодисаларга қарши эътироз билдирадилар ёки индамай қўя қоладилар, буюк алломалар бўлса ҳеч кимни айбламай, ўзлари кашф этадилар.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ

Кўп билган одам хато қилмаслик учун ўз фикрини эҳтиётлик билан баён этишни билади. Юзаки билган ўзбилармон эса ҳамма нарса ҳақида ғайритабиий бир жасорат билан валақлайверади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Калтафаҳмлар фақат одамларнинг камчилигини кўрадилару яхши фазилатларига эътибор бермайдилар. Улар баданнинг нуқул газак олган аъзосига қўнмоқчи бўлаётган пашшага ўхшайдилар. Бирон-бир нарсани таъкидлай туриб, уни қонуний равишда исботлай олмаслик туҳмат қилиш демакдир.
П. БОМАРШЕ

Эшитар қулоқ учун туҳмат тилга чиққан чипқондек гап.
Ш. РУСТАВЕЛИ

Бўҳтон қиличдан ҳам мудҳишроқ қуролдир, чунки унинг ярасини умрбод даволаб бўлмайди.
Г. ФИЛДИНГ

Бўҳтон худди милтиқ каби хавфли қуролдир.
А. Г. РУБИНШТЕЙН

Туҳматга ишониш орқали қанча-қанча дўстлик иплари узилган, қанча-қанча хонадонлар вайрон бўлган.
ЛУКИАН

Ғийбат исботланмаганда ҳам деярли бир умрга доғ қолдиради.
А.С. ПУШКИН

Фисқу фасод жуда қулай нарса: бир сўз билан ҳамла қилинадию, ҳимоя учун эса қанча-қанча сиҳифалар керак.
Ж. Ж. РУССО

Бўҳтон — ҳасад қуроли.
С. СЕГУР

Бўҳтон — ғарибликка эътибор бермайди.
О. БАЛЗАК

Одатда меванинг сарасини қуртландек, бўҳтон ҳам яхши одамларга ёпишади.
Ж. СВИФТ

Яхшилар ёнидан ўтмас ҳеч қачон,
Душмани тақамай унга бир бўҳтон.
САЪДИЙ

Бўҳтон ва ёлғон мешчанлар сиёсатининг қонунлаштирилган усулидир. Бу дунёдаги буюк кишилар орасида ёлгон ёки бўҳтон балчиғи чапланмаган биронта одам топилармикин.
М. ГОРКИЙ

Мешчанлик ўрмаловчи девпечакдир, у тўхтовсиз кўпайиш хусусиятига эга ва қўйиб берилса йўлида учрагап ҳамма иарсани бўғиб ташлашга ҳам тайёр.
М. ГОРКИЙ

Мешчанлик — катта иллат, у дарёдаги тўғон сингари доимо турғунликка хизмат қилади.
А. ЧЕХОВ

Бўҳтон ғалати хусусиятли иллатдир: сиз уни йўқ қиламан деб аслида ҳаёт бағишлайсиз; уни ўз ҳолига қўйинг — ўзидан-ўзи ўлиб кетади.
Т. ПЕЙН

Бўҳтон ғинғиллаб жонга тегадиган арига ўхшайди: уни жойида ўлдира олишингизга ишонмасангиз, яхшиси уни ҳайдашга ҳам уринманг, қайтага у сизга баттар ёпишади.
Н. ШАМФОР

Ақлли ҳамда айни пайтда одобли одам ўз виждони олдида ҳалол бўлиши билан бирга, ўзига ҳурмат нуқтаи назаридаи, бўҳтоннинг олдини олиш ва бартараф қилиш маъносида япа зийрак ҳам бўлмоғи керак.
Н. ШАМФОР

Бўҳтопга энг яхши жавоб сукут билан унга жирканиб қарашдир.
Ф. ЭНГЕЛС

Ғирт ёлғон нарсаларни, ҳақиқатни бўяб кўрсатишларни рад этмоқ даркор.
А. БАРБЮС

Хотира ва виждон ҳеч қачон бўҳтонни кечирмаган ва кечирмайди.
Д. ГАЛИФАКС

Бошқаларга туҳмат қилиб шивирлайдиган одамни уйингдан ҳайдаб чиқар.
ФАЛЕС

Ким туҳматчини қораламаса, уни қўллаган бўлади.
СВЕТОПИЙ