Қадр-қиммат тўғрисида

Аввало ўзингни ҳурмат қила бил!
ПИФАГОР

Бошқалар ҳузурида ҳам, пинҳона тарзда ҳам иснод келтирадиган иш қилма. Ўзингга нисбатан ҳурмат биринчи даражали қонунинг бўлмоғи керак.
ПИФАГОР

Инсон ўзини ҳурмат қилиши лозим.
М. ГОРКИЙ

Ўз қадр-қимматини билмасдан туриб, маънавий бойликка етишишни тасаввур қилиш қийин.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Ўз-ўзини ҳурмат қилмасдан туриб, ахлоқий поклик ва шахснинг маънавий бойлиги камол топмайди. Ўзини иззатлаш, ор-номус, ғурур, ўз қадр-қиммати
ни билиш туйғуси — туйғуларни янада нафис қилиб чархлайдиган сайқалтошдир.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Иззатталаблик ўз ҳолича эҳтимол нуқсондир, бироқ у кўп ҳолларда қадр-қиммат манбаидир.
КВИНТИЛИАН

Нафсонияти йўқ киши ночор одамдир. Нафсоният бамисоли ерни жойидан силжитиш мумкин бўлган Архимед дастагидир.
И. С. ТУРГЕНЕВ

Шахсиятпарастлик ўз-ўзини нобуд этишдир. Шахсиятпараст одам тиккайган мевасиз дарахтдай қуриб боради, бироқ иззат-нафс мукаммаллик сари фаол интилишда қудратли куч манбаидир.
И. С. ТУРГЕНЕВ

Ўзидан хотиржамлик ажиб бир нарсаки, зеро бу ўз қоби-лияти нималарга қодирлигини биладиган киши фазилатидир.
Т. ГОББС

Ўз кучингни ҳис этишинг кучингга куч қўшади.
Л. ВОВЕНАРГ

Ҳар бир одам ўзига қандай баҳо қўйса, унинг қиммати ўшанга тўғри келади.
Ф. РАБЛЕ

Инсон ўз кучига ишонган жойдагина бирор нарсага эриша олади.
Л. ФЕЙЕРБАХ

Ўз-ўзингга ишонч буюк ишларнинг энг биринчи зарур шартидир.
С. ЖОНСОН

Ишонч — энг қудратли ижодий куч.
М. ГОРКИЙ

Ўзига ишонган одамнинг қўлидан кўп нарса келади.
А. ГУМБОЛТ

Ўзишта ишонмай туриб, даҳо бўлишинг мумкин эмас.
О. БАЛЗАК

Энг даҳшатли ишончсизлик ўз-ўзингга ишонмасликдир.
Т. КАРЛЕЙЛ

Аксари муваффақиятсизликларимизнинг сабаби ўзимизга ишонмаслигимиздир.
К. БОУВИ

Ақл ўзига ишонмаслиги ақлни ҳайрон қолдиради.
Б. ПАСКАЛ

Шубҳа — хоин: у бизни уриниб кўришдан қўрқитиб, эришишимиз мумкин бўлган яхши нарсалардан кўн ҳолларда маҳрум этади.
В. ШЕКСПИР

Ўзимизга бўлган ишончимиз ўзгаларга ишончимизнинғ асосини ташкил этади.
Ф. ЛАРОШФУКО

Самовий олам билан кишининг ички дунёси ўртасидаги тафовут кучайиб кетган тақдирда биз ўйлаб кўришимиз ва ўз-ўзимиздан: айрим нарсалар ҳатто ўзингга иқрор бўлишдан уялсанг, қандай одамсан? — деб сўрашимиз лозим.
Н. А. ОСТРОВСКИЙ

Кишилар ўзгаларнинг инсоний қадр-қимматини ҳурмат қилмасалар, инсонпарварлик туйғуси ҳақоратланади, одам ўз қадрига етмаса, инсоннарвар-лик туйғуси яна баттарроқ ҳақоратланади ва азият чекади.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Безбет мақтанчоқ жирканчлидир, бироқ бирор кучга инонмайдиган, бирор фазилатга эга бўлмаган киши жирканчликда ундан қолишмайди.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Ўз қадр-қимматини англаш ақлли одамни янада камтарин, шунинг билан бирга янада устивор қилади.
Ф. ЧЕСТЕРФИЛД

Ўз-ўзидан нафратланиш ҳеч қачон тинчлик бермай бир умрга юракни эзиб, ҳаётимиздаги ҳар қандай қувончни заҳарлаб, қалбни инсонга нафрат ва умидсизлик оғуси билан тўлдирувчи илондир.
К. МАРКС

Ўзини ҳурмат қилган одам бошқаларни ҳам иззат-еҳтиромга ўргатади.
Л. ВОВЕНАРГ

Ўзини арзимаган нарса учун улуғлайдиган киши бошқаларни сира ҳурмат қилолмайди, ҳар иккала ҳолда ҳам у қабиҳ фикрларини намоён этади.
Н. И. НОВИКОВ

Асли қиёфангни кўрсатишдан қўрқишинг, демак, ўзингдан нафратланишингни билдиради. Мослашиб олиш ва пинҳон тутиш санъати кўп ҳолларда ўз камчиликларини индамай туриб тан олишдан бошқа нарса эмас.
Ж. МАССИЙОН

Нафсониятдан кўра ўзини ҳурмат қила олмаслик кўпроқ танбеҳга лойиқ.
В. ШЕКСПИР

Ўзини ҳурмат қилиш ҳеч қачон ўзини камситишдек тубанликка айланмайди.
В. ШЕКСПИР

Ўзингни ўз қобилиятингдан устун қўйишинг ҳам, ўзингни камситишинг ҳам ярамайди.
И. ГЁТЕ

Ўз фазилатларини ўзи гапирган одам кулгига лойиқдир, уларни англамаган эса — тентак.
Ф. ЧЕСТЕРФИЛД

Ўзини етарли ҳурмат қилмасликдан ҳам ўзига бино қўйгандагидек нуқсонлар келиб чиқади.
М. МОНТЕН

Сени ҳурмат қилишларини истасанг, ўзингни ҳурмат қил.
Б. ГРАСИАН

Ўзини ҳурмат қилмаган одамни бошқалар ҳам иззатламаслиги аниқ.
Н. М. КАРАМЗИН

Ўзини ҳурмат қилмаган ҳеч бир киши бахтли бўла олмайди.
Ж. Ж. РУССО

Ҳамма ҳам ўзини-ўзи севиш ҳуқуқига эга эмасми? Наҳотки, иштиёқ билан қилган ишимиз ноўрин бўлиб туюлса?
Л. ВОВЕНАРГ

Сен ҳақингда қандай фикрда бўлишларидан қатъи назар, ўзинг тўғри деб билган ишингни қил. Танбеҳга ҳам, мақтовга ҳам бирдек бепарво бўл.
ПИФАГОР

Ўзлигича қола билган одам бахтлидир.
Ф. ГАГЕДОРН

Одамлар нима деса деяверсинлар, ўз йўлингдан қолма.
А. ДАНТЕ

Ўз қиёфасини йўқотмасликка ҳаракат қилиш муваффақият қозонишнинг ягона воситасидир.
СТЕНДАЛ

Сени ким деб ҳисоблашлари эмас, аслида кимлигинг муҳимдир.
ПУБЛИЛИЙ СИР

Яхши ном қолдиришдан ўтадигани йўқ, бу номни эса ҳеч нарса қадр-қимматчалик мустаҳкам қилиб яратмайди.
Л. ВОВЕНАРГ

Одам пулсиз, уйсиз, ер-мулксиз қолса садқайи сар — буларнинг ҳаммаси унга тегигали эмас. Инсоннинг ўз ҳақиқий мулки — инсоний қадр-қимматини йўқотиши ачинарлидир.
ЭПИКТЕТ

Қадр-қиммат инсонни энг юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, бутун интилишларига олижаноблик бағишлайди.
К. МАРКС

Яхши фазилатларга эга бўла туриб, жамиятда юксак мавқега оришмаслик мумкин, бироқ жилла қурса қандайдир фазилатга эга бўлмай туриб, бундай мав-қега эришиш мумкин эмас.
Ф. ЛАРОШФУКО

Нуқсонсиз одам эмас, балки фазилатли одам ҳурматлидир.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ

Ҳақиқий фазилат дарёга ўхшайди, қанчалик чуқур бўлса, шунчалик сокин оқади.
М. МОНТЕН

Инсоннинг фазилати фавқулодда жасоратлар билан эмас, балки унинг кундалик ишлари билан ўлчанади.
Б. ПАСКАЛ

Инсоннинг ҳақиқий қадр-қиммати шундаки, ҳатто уни ҳасадчилар ҳам мақташга мажбур бўладилар.
Ф. ЛАРОШФУКО

Эркак кишининг шани хусусан шундан иборатки, у текинхўр, ҳаромтомоқ бўлмаслиги керак.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Инсоннинг қадр-қиммати тўғрисида унинг яхши фазилатларига қараб эмас, балки унинг шу фазилатларидан қандай фойдаланишига қараб фикр юритиш лозим.
Ф. ЛАРОШФУКО

Буюк фазилатларга эга бўлиш етарли эмас, улардан фойдалана билиш ҳам керак.
Ф. ЛАРОШФУКО

Шуичаки яхши бўлмай, нимадир яхшилик қилинг.
Г. ТОРО