Китоблар жонсиз, аммо содиқ дўстлардир. Гюго
Китоблар жонсиз, аммо содиқ дўстлардир.Гюго
Китоблар жонсиз, аммо содиқ дўстлардир.Гюго
Китоблар бизнинг энг сўнгги дўстларимиздир, улар бизни алдамайди, ҳамиша ёнимизда туради ва кексайганимизда ҳам маломат қилмайди.Фагэ
Китоб ўқишдан кўра арзон кўнгилхушлик ва айни пайтда, узоқ давом этувчи ором бўлмаса керак.Монтегю
Очганингда ҳузурланиб, ёпганингда руҳан бойлигингни ҳис этган китобгина яхши китобдир.Олкотт
Қўлга тушганини эмас, обдон танлаб — саралаб ўқинг. Дид ва тафаккурингизни тарбияланг.Тургенев
Бобокалонларимиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак.Леббок
Сизни ўйлашга мажбур этадиган китобларгина энг нафли китоблардир.Паркер
Ҳақиқий билим орттирмоқ учун одам яхши китобларни, яъни яхши, ақлли кишилар ва чинакам донишмандлар ёзган китобларни танламоғи лозим.Чэннинг
Ҳамма нарсани ўқийвериш ярамайди, дилда туғилган саволларга жавоб бера оладиган китобларнигина ўқиш керак.Лев Толстой
Вақт борида шоҳ асарларни ўқиб қолинг, акс ҳолда, бунга улгурмайсиз!Торо