Адабиёт атомдан кучли, лекин унинг кучини ўтин ёришга сарф қилиш керак эмас. Абдулла Қаҳҳор
Адабиёт атомдан кучли, лекин унинг кучини ўтин ёришга сарф қилиш керак эмас.Абдулла Қаҳҳор
Адабиёт атомдан кучли, лекин унинг кучини ўтин ёришга сарф қилиш керак эмас.Абдулла Қаҳҳор
Хомсемиз асар устидан асфалт қиладиган машина ўтказиш керак.Абдулла Қаҳҳор
Одам ўзининг гуноҳини бошқа бировнинг гуноҳи билан ювмоқчи бўлиши чакки, чунки гуноҳни гуноҳ билан ҳеч қачон юва олмайди.Абдулла Қаҳҳор
Танқид ёмон асар билан китобхон орасида далол, ширинкомага виждонини сотадиган далол бўлмаслиги керак.Абдулла Қаҳҳор
Одамгарчилиги бор мард киши ўзидан ва ўзиники эканлигига ҳеч ким тортишиб ўтирмайдиган нарсадан бошқасига эгалик қилмайди.Абу Райҳон Беруний
Неъматнинг қадри у йўқолгандагина билинади.Абу Райҳон Беруний
Одамларнинг тубан даражалиси ҳам ўзидан тубанроқ бўлган бировга эгалик ва раислик қилишдан холи эмас.Абу Райҳон Беруний
Ҳар бир янги нарсада лаззат бор.Абу Райҳон Беруний
Бугуннинг чорасини кўриб, эртага эҳтиёжи қолмаган киши ақллидир.Абу Райҳон Беруний
Асаларилар ҳам ўз жинсидан бўлатуриб ишламай, уядаги асални бекорга еб ётадиганларини ўлдириб ташлайдилар.Абу Райҳон Беруний