Херонеялик Плутарх (46-127)

Юнонистонлик адиб, насиҳатгўй-файласуф Плутарх Беотиянинг Херонея шаҳрида туғилиб ўсди. Плутарх император билан яқин алоқада бўлган аслзода оиланинг фарзанди эди. У болалигиданоқ Афинада таҳсил олди. Вояга етгандан кейин эса шу ердаги Академияга доимий равишда қатнаб турди. Плутархни кўпроқ қуйидаги мавзулар қизиқтиради: давоми…

Эпиктет (50-135)

Эпиктет Кичик Осиёда жойлашган Гиерполис шаҳрида туғилиб ўсди. Ҳозирги Туркия давлатининг пойтахти Анқарадан 75 чақирим узоқликда жойлашган бу шаҳарда савдо-сотиқ жуда ривожланган эди. Эпиктет қул оиласида дунёга келди. Болалик чоғида уни Рим шаҳридаги қул бозорига келтирадилар. Эпиктетни ҳукмдор Нероннинг танқўриқчиси давоми…

Нагаржуна (113-213)

Нагаржуна Қадимий Ҳиндистоннинг Куча шаҳрида истиқомат қилувчи аслзода хонадонларнинг бирида дунёга келди. У тўққиз ёшидан бошлаб Шимолий Ҳиндистон, Қашқар, Ёркент ҳамда Куча шаҳарларида будда ақидалари ва таълимотидан сабоқ олди. Нагаржуна ёшлик чоғида Кашмир-Гандхар вилоятидаги ибодатхонада роҳибликни қабул қилади. Шуниси қизиқки, давоми…

Марк Аврелий Антонин (121-180)

Қадимги юнон файласуфи Марк Аврелий Антонин Римда дунёга келди. 17 ёшга тўлганда қариндоши ва мамлакат императори Антоний Пий уни ўғил қилиб олади. Марк Аврелий саройда мамлакатни идора этиш, нотиқлик санъатига доир билимларни ўрганади. 161-180 йилларда у Римни идора этади. Файласуф давоми…

Тертуллиан Квинт Септимий Флоренс (160-220)

Қадимий лотин файласуфи Тертуллиан Квинт Септимий Флоренс қудратли Рим империясининг Шимолий Африкадаги Карфаген деб номланувчи вилоятида дунёга келди. Тертуллиан дунёқарашининг шаклланишида Цицерон ва Сенеканинг асарлари катта ўрин тутди. (Дарвоқе, Сенекага мурожаат қилган ҳар бир одам ундан нимадир олади. Сенека таълимотини давоми…

Августин Аврелий (Саодатли) (354-430)

Августин Аврелий Шимолий Африкадаги Тагаста (ҳозирги Жазоир давлатининг Сук-Арас) шаҳрида туғилди. Августин улғайгач, Карфагендаги нотиқлик мактабида уч йил давомида таҳсил олди. Ана шу вақт ичида у Цицероннинг фалсафий қарашларини катта қизиқиш билан ўрганди. Августин 375 йилдан бошлаб 8 йил давомида давоми…

Боэций (480-524)

Римлик файласуф, давлат арбоби Боэций гўдаклигидаёқ отасидан етим қолди. Уни Рим шаҳрининг ҳокими Квинт Аврелий Меммий Симмах ўз тарбиясига олди. Симмах ўша даврдаги энг маърифатли ва олижаноб мансабдорлардан бири бўлган. Боэций Арастунинг мантиқий асарлари ва Порфирийнинг «Арасту тоифасига кириш» деб давоми…

Абу Наср Форобий (870-950)

Буюк аждодимиз Форобий Арис дарёси сувининг Сирдарёга қуйилиш ерига жойлашган Фороб қишлоғида туғилиб ўсди. Форобийнинг ёшлиги араб халифалиги пойтахти Бағдод шаҳрида кечди. У бу ердаги маданий муҳитдан нафас олиб, олимлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, фалсафа илмидан сабоқ олди. Форобий Арастунинг давоми…

Абулқосим Фирдавсий (934-1024)

Буюк шоир Абулқосим Фирдавсий Хуросон вилоятининг Тус шаҳрида камбағал оилада дунёга келди. Фирдавсий кенг қамровли ва чуқур илм эгаси бўлиб етишди. Шу боис уни «ҳаким», «донишманд» деб улуғлаганлар. Шоир ижодининг айни гуллаган даврида Ғазна шаҳрида (ҳозирги Афғонистон ҳудуди) — турк давоми…

Ал-Мааррий Абул Ала (979-1057)

Ал-Мааррийнинг асл исми Аҳмад бўлиб, Суриянинг Маарра шаҳрида туғилиб ўсган. Аҳмаднинг отаси қозилик вазифасида хизмат қилган. Аҳмадда гўдаклик чоғиданоқ ноёб қобилиятлар намоён бўла бошлаган. У уч ёшида ўқишни ўрганиб, шеърлар ёд олган, тўрт ёшида чечак касалига чалиниб, кўзлари кўрмай қолган. давоми…