Йўл ва йўлдош ҳақида мақоллар

Гули йўқ бўстондан, япроқ яхши, Фойдаси йўқ йўлдошдан, таёқ яхши. Дўст сафарда синалар. Ёмон йўлдош ёв бўлар, Равон йўлда ғов бўлар. Ёмон йўлдошдан бир чеким нос яхши. Ёмон йўлдошдан ёмон таёқ яхши. Йигитни йўл боқар. Йўл азоби — гўр азоби. давоми…

Ҳайвонлар ва қушлар ҳақида мақоллар

Бедана тезотар бўлса, Ўз бошини ўзи ер. Бедананинг «вит» дегани — қочгани. Бўри бўронда қутурар. Бўрининг озиғи — бурнида. Зағизғон соғлигидан ўлмас, суқлигидан ўлар. Зағизғон чақиб тўқ бўлмас. Зағча сигирдан қўрқмас. Итда жиян йўқ, Бақада — қайин. Итдан суяк ортмас, давоми…

Йил фасллари ва табиат ҳодисалари ҳақида мақоллар

Азиз бўлмай, мазиз бўлмас. Азиз момо олти кун, Қаҳри келса — етти кун. Азиз момо олти кун, Қалтираса — қатти кун, Сакранса — саккиз кун, Тўқранса — тўққиз кун, Ўқранса — ўн кун. Азиз ақчасиз кетмас, Қизлар — бўғчасиз. Асад давоми…

Фақирлик ва бойлик ҳақида мақоллар

Амирнинг ошидан Фақирнинг мушти яхши. Бева хотиннинг тушига эр кирар, Камбағалнинг тушига — ер. Бевага бозор бўлмас, Етимга — ҳайит. Бедавлат бозорга борса, Шум хабар келтирар. Бедавлатдан ош қочар. Бедавлатлик бўлган сўнг, Қариндошлар ғаш бўлар. Бадавлатлик бўлган сўнг, Бегоналар дўст давоми…

Амалдорлар ва авом дин вакиллари ҳақида мақоллар

Азизларнинг кўнгли қуртова тилар. Бахши тўрда яхши, Мулла — гўрда. Бахшиники «ҳай» билан, Мулланики «вой» билан. Бақа эти гўшт бўлмас, Сипоҳидан дўст бўлмас. «Бегим» дегунча белинг синар. Бек гапирса, бекники маъқул, Хон гапирса — хонники. Бек қурсин,Бек келиб қўнган уйнинг давоми…

… Қуёш, ҳаво, ер, сув барча жонвор ва кўкатларга озуқа берганидек, халқ ҳаёти ёзувчига илҳом беради

… Қуёш, ҳаво, ер, сув барча жонвор ва кўкатларга озуқа берганидек, халқ ҳаёти ёзувчига илҳом беради. Ёзувчи қанчалик истеъдодли, унинг қалам тутган қўли қанчалик тажрибали бўлса, халқ ундан шунчалик чуқурроқ миннатдор бўлади, унинг ижодини, умуман, Адабиётни шунчалик чуқурроқ ҳурмат қилади.Абдулла давоми…

Адабиёт — фикр, туйғуларимиздаги тўлқинларни сўзлар, гаплар ёрдами билан тасвир қилиб, бошқаларда ҳам худди шу тўлқинларни яратмоқдир

Адабиёт — фикр, туйғуларимиздаги тўлқинларни сўзлар, гаплар ёрдами билан тасвир қилиб, бошқаларда ҳам худди шу тўлқинларни яратмоқдир. Бу таъриф адабиётнинг тўғри таърифидир. Шу билан ёзилган асарларга адабий асар дейиладир.Фитрат

Адабиёт ҳар бир миллатнинг ҳисли кўнгил тарихининг энг қоронғу хоналарида маишат (тирикчилик) ҳар хил тусда ва рангда битишган…

Адабиёт ҳар бир миллатнинг ҳисли кўнгил тарихининг энг қоронғу хоналарида маишат (тирикчилик) ҳар хил тусда ва рангда битишган, файзли тил бирга тақдир этула олмайдирғон бир гулдур. Ушбу яшадигимиз муҳит доирасинда онинг тўлқуни одамнинг ҳар хил маишатига қараб ўзгарадур…Чўлпон

Адабиёт — кўнгил иши, илҳом самараси. Туйғусиз, илҳомсиз ёзилган асар чангланмаган гулга ўхшайди — мева тугмайди.

Адабиёт — кўнгил иши, илҳом самараси. Туйғусиз, илҳомсиз ёзилган асар чангланмаган гулга ўхшайди — мева тугмайди. Кўнгил рози бўлган асаргина китобхоннинг кўнглига йўл топади, китобхоннинг кўнглида мева тугади…Абдулла Қаҳҳор

… Адабиёт чин маъноси ила ўлган, сўнган, қораланган, ўчган, мажруҳ, ярадор кўнгилга руҳ бермак учун фақат вужудимизга эмас…

… Адабиёт чин маъноси ила ўлган, сўнган, қораланган, ўчган, мажруҳ, ярадор кўнгилга руҳ бермак учун фақат вужудимизга эмас, қонларимизга қараб сингишган қора балчиқларни тозалайдирғон, ўткир юрак кирларини ювадурғон тоза маърифат суви, хиралаган ойналаримизни ёруғ ва равшан қиладирғон  булоқ суви бўлғонлиғидан давоми…